Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси томонидан АҚШ қирувчи самолётлари жойлашуви йўқ қилинди
-
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси томонидан АҚШ қирувчи самолётлари жойлашуви йўқ қилинди
Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучларининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ўз баёниясида, АҚШнинг F-35, F-15 ва F-16 қирувчи самолётлари жойлашуви йўқ қилинганини эълон қилди.
Эрон телерадиокомаиниясига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг Аэрокосмик кучлари АҚШ армиясининг болаларни ўлдирган ракета ҳужумларига жавобан, бугун пайшанба куни эрталаб АҚШнинг F35, F15 ва F16 қирувчи самолётлари жойлашган жойи шунингдек. Ал-Асад авиабазси ва бошқарув марқазида жойлашган АҚШ террорчи армиясиннг муҳим иншоотларини 12 та баллистик ракета билан нишонга олди ва кўп сонли қирувчи самолётларни йўқ қилди.
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси кучлари шунингдек шундай таъкидлади: душманнинг ёмон ишлари давом этар экан, Ислом кучларининг операциялари давом этади.
Шунингдек, Аэрокосмик кучларнинг жасур жангчилари ва Инқилобий гвардияси денгиз флоти қаҳрамонлар босқичини жазолашда икки тўлқинли операция Али Ассалом ва Аҳмад Аж Жобир ҳаво базалари ҳамда Шайх Исо ҳаво базасида ёвуз АҚШ армиясига тегишли 18 та муҳим нишонга зарба берилди ва йўқ қилинди.
Бошқа томондан Эрон Ислом Республикаси Хотамуланибё марказий қаророҳи матбуот баёнотини эълон қилди:
Жиноятчи АҚШнинг ёвузликлари давом этиш ва бу давлатнинг босқинчи армиясининг Ҳурмузгон вилоятининг айрим ҳудудларига ҳужумлари бошланишини инобатга олиб, минтақадаги ишончсизлик туфайли Ҳурмуз бўғози ҳар қандай турдаги кемалар, жумладан нефт танкерлари ҳаракат учун ёпиқ ва ҳар қандай ранспорт нишонга олинади.