Халқаро Амнистия ташкилоти Нетаняҳу ва яна 4 сионист вазирни бойкот қилишга чақирди
-
Халқаро Амнистия ташкилоти Нетаняҳу ва яна 4 сионист вазирни бойкот қилишга чақирди
Халқаро Амнистия ташкилоти ўз ҳисоботида исроиллик юқори мартабали амалдорларини фаластинликларни этник тозалаш ва мажбуран кўчириш сиёсатида иштирок этишда айлаб. халқаро ҳамжамиятни Бинямин Нетаняу ва унинг қатор вазирлар маҳкамаси вазирларига қарши кенг қамровли санкциялар жорий этишга чақирди
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ташкилоти янги ҳисоботида, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва унинг тўрта вазирлар маҳкамасининг " фаластинликларга қарши жиноят содир этганликлари" учун санкция қўллашга чақирди.
Мазкур хабарга кўра, Халқаро Амнистия ташкилоти жазо чорларани талаб қилган амалдорлар орасида ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Гивер, уруш вазири Йисраэл Катц ва сионистик режим молия вазири Безазел Смотрич ҳам бор. Халқаро Амнистия ташкилоти ҳисоботида, Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда уюштирилган этник тозалаш кампанияси орқали Фаластин ерларини аннекция қилиш жараёнини тезлаштирганини таъкидлади. Ташкилотга кўра, бу сиёсатларнинг мақсади Фаластин қишлоқ жамоаларини мажбуран эвакуация қилиш ва кўчириш, ушбу инсон ҳуқуқлари ташкилотти нуқтаи назаридан " инсониятга қарши жиноят" намунаси сифатида қараладиган ҳаракат.
Шу муносабат билан, Халқаро Амнистия Бош котиби Агнес Каллмард Ғарбий Соҳилдаги воқеаларга ишора қилиб таъкидлади: бугун биз гувоҳ бўлаётган нарса- ҳудудларни қасддан давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган аннекция жараёни халқаро ҳуқуқ нормларини очиқдан-очиқ бузган ҳолда, халқаро ҳамжамият назарида кечмоқда.
Бундан ташқари у сионист кўчманчиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликларнини уюшган сиёсатнинг бир қисми сифатида ҳисоблади. Бу ҳаракатларни алоҳида ёки махсус ҳодисалар сифатида ҳисоблаш мумкин эмас, аксинча давлат томонидан амалга оширилаётган этник тозалаш кампаниясиниг бир қисмидир, деб аниқлик киритди.