Сайид Аббос Ароқчи: АҚШ Исроил режимининг Ливанга ҳужумларини бутунлай тўхтатиш учун жавобгар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99870-Сайид_Аббос_Ароқчи_АҚШ_Исроил_режимининг_Ливанга_ҳужумларини_бутунлай_тўхтатиш_учун_жавобгар
Эрон ТИВ раҳбари Ливан президенти ва парламенти раиси билан алоҳида телефон суҳбатларида АҚШнинг ўзаро тушуниш бандларини тўғри амалга ошириш масъулияти ва Исроил режимининг Ливанга ҳужумларини бутунлай тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2026-06-16T11:56:57+00:00 )
июн 16, 2026 16:41 Asia/Tashkent
  • Сайид Аббос Ароқчи: АҚШ Исроил режимининг Ливанга ҳужумларини бутунлай тўхтатиш учун жавобгар
    Сайид Аббос Ароқчи: АҚШ Исроил режимининг Ливанга ҳужумларини бутунлай тўхтатиш учун жавобгар

Эрон ТИВ раҳбари Ливан президенти ва парламенти раиси билан алоҳида телефон суҳбатларида АҚШнинг ўзаро тушуниш бандларини тўғри амалга ошириш масъулияти ва Исроил режимининг Ливанга ҳужумларини бутунлай тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчи  Ливан президенти Жозеф Аун ва бу мамлакат парламенти раиси Наббиҳ Берри билан алоҳида телефон суҳбатларида  Ливан расмийларига Исломобод меморандуми бандлари, хусусан, Ливан билан  боғлиқ бўлган бандлар тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

Ароқчи шунингдек, Эрон Ислом республиксининг Ливандаги уруш ва босқинчиликни  тўхтатишга қаратилган са-ҳаракатларга ишора қилиб, АҚШнинг тушуниш банларини тўғри татбиқ этиш масъулияти ва Исроил режимининг Ливанга қарши ҳужумларни бутунлай тўхтатиш зарурлигига урғу берди. Ливан расмийлари яқинда имзоланган англашув мемлрандуми қоидаларини олқишлаб, Ливан барқарорлиги ва хавфсизлигини минтақада барқаорликни  ўрнатишга қаратлиган  ҳар қандай жиддий саъй-ҳаракталарнинг ажралмас қисми сифатида таъкидладилар ва англашув меморандуми матнига Ливанга қарши урушни тугатиш масаласи киритилганини айтиб уни юқори баҳоладилар