Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган кемалар учун шартлар эълон қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99904-Ҳурмуз_бўғози_орқали_ўтадиган_кемалар_учун_шартлар_эълон_қилинди
Форс кўрфази сув йўллари бошқармаси Исломобод ўзаро англашув меморандумларга мувофиқ кемларни транзит қилиш бўйича зарур кўрсатмалар беради.
(last modified 2026-06-20T14:21:05+00:00 )
июн 20, 2026 14:23 Asia/Tashkent
  • Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган кемалар учун шартлар  эълон қилинди
    Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган кемалар учун шартлар эълон қилинди

Форс кўрфази сув йўллари бошқармаси Исломобод ўзаро англашув меморандумларга мувофиқ кемларни транзит қилиш бўйича зарур кўрсатмалар беради.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Форс кўрфази сув йўллари бошқармаси  X ижтимоий тармоғида эълон қилди: Исломобод ўзаро англашув меморанудми имзоланганлиги ва тегишли органларнинг бўйруқи тўғрисида хабардор қилинганлиги муносабати билан, Ҳурмуз бўғози орқали ўтиш учун ариза берувчиларга эълон қилинган муддатда ўз ўтиш талабларини тақдим эттан кемаларнинг зарур нуқталарга риоя қилган ҳолда ўтишлари амалга оширилиши маълум қилинади.

Эълон матни қуйидагича: 

Исломобод ўзаро англашув меморандуми имзоланган ва масъул органлар томонидан буйруқ чиқарилганлиги мунсосабати билан, Ҳурмуз бўғози орқали ўтиш учун ариза берувчиларга шу орқали маълум қилинадики, меморандумда эълон қилинган муддатда Форс кўрфази сув йўллари бошқарувига ўз ўтиш сўровини юборган кемаларнинг ўтиши қуйидаги шартларга мувофиқ тезкорлик билан амалга оширилади. Форс кўрфази сув йўллари бошқармасига ўтиш учун расмий манзил:  PGSA.ir

Сўровни бажариш учун электрон почта манзил:  [email protected]

Муҳим нуқталар:

1. Парол сўровларини қайта ишлашнинг ягона расмий йўли юқоридаги веб-сайт ва электрон почттадир. 

2. Тақдим этилган сўровда кема билан алоқа қилишнинг ҳақиқий ва мавжуд йўллари кўрсатилиши керак.

3. Ҳурмуз бўғозига кириш ёки чиқишда кечикишларнигг олдини олиш учун бўғозга етиб  боришдан камида 48 соат олдин тўлиқ маълумот  била ўтиш сўровини топшириш керак.

4. 60 кунлик муддат давоимда кемадан ҳеч қандай тўлов олинмайди, хавфсизлик тинчлик ва атроф-муҳит хизмат тарифлари, шунингдек тегишли Эрон суғуртаси Эрон Ислом Республикаси ҳукумати томонидан тўланади.

5.Ўтиш йўли бўйлаб ўзига хос шарт-шароитлар ва баъзи хавфсизликк хавф-хатарларни мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ҳамда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш ҳамда денгиздаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш  заруратидан келиб чиқиб, бўғоз томон ҳаракатланишдан олдин  ҳар бир кема учун маршрут ва эълон қилинган ўтиш вақтини мувофиқлаштириш зарур. Шартномага риоя қилмаслик учун жавобгарлик кема эгасига юкланади.