Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
декабр 05, 2016 17:40 Asia/Tashkent
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади
Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди.
Тожикистон раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни давлат раҳбарлиги лавозими билан қизғин қутлаган ва унга келгусида улкан муваффақиятлар тилаб, ўзаро дўстона алоқалар мустаҳкалашишда давом этишига умид билдирган.
Телефон мулоқоти давомида Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларидаги бир қатор масалалар ҳақида сўзлашилган.
Суҳбат дўстона ва ўзаро ишонч руҳида ўтгани таъкидланган.
Ёрлиқ