Қирғизистонда Конституцияни ўзгартиришга доир референдум ва маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда
(last modified Sun, 11 Dec 2016 09:00:08 GMT )
декабр 11, 2016 14:00 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Конституцияни ўзгартиришга доир референдум ва маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда

Қирғизистонда Конституцияни ўзгартиришга доир референдум ва маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда

11 декабрь, якшанба куни Қирғизистонда умумхалқ референдум ўтказилмоқда — мамлакат фуқаролари Конституцияга ўзгартириш киритиш учун овоз беришмоқда. РИА "Новости" шу мавзуда сўз юритди.  

Референдум жамиятда қизғин баҳсга сабаб бўлди: ўзгаришлар тарафдорларининг маълум қилишича, бу ўзгаришлар парламентаризмни мустаҳкамлашга йўналтирилган, уларнинг рақиблари эса президент Алмазбек Атамбаевнинг атрофидагилар шу тариқа ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолишга уринаётганлигини таъкидлашмоқда. 

Референдум билан бир вақтда қатор аҳоли пунктларида маҳаллий кенгашлар сайловлари ҳам бўлиб ўтади. 

Жорий Конституция Асосий қонунининг Қирғизистон мустақилликни қўлга киритгандан кейинги (25 йил) саккизинчи вариантидир. Матн 2010 йилнинг апрелидаги давлат тўнтарувидан икки ой ўтиб қайта тузилган. Конституция лойиҳаси Венеция комиссиясининг халқаро экспертизасидан ўтган ва 2010 йилнинг ёзида умумхалқ референдум пайтида сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи овози билан қабул қилинган. 

Матнда мамлакат Асосий қонунини 2020 йилгача ўзгартиришни тақиқловчи пункт мавжуд.

Конституцияга янги ўзгаришларнинг киритилиши Жўқорғу Кенешдаги (парламентдаги) ҳукмрон коалициянинг таназзулига сабаб бўлди. Октябрнинг охирида референдум ташаббускорларидан бири Қирғизистоннинг социал-демократик партияси (ҚСДП) парламент кўпчилиги  таркибидан чиқиш ҳақида маълум қилди, бу ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди. Янги коалицияга референдумга қарши икки асосий рақиб - "Ата-Мекен" ва "Онгугуу-Прогресс" фракциялари киритилмади. 

Бир қатор йирик сиёсатчилар, шу жумладан собиқ президент Роза Отунбаева ва жорий Конституция "отаси" Омурбек Текебаев ўзгаришларга қарши чиқишди.