Қозоғистонда юзлаб веб сайтларнинг фаолияти терроризмни тарғиб қилгани учун тўхтатиб қўйилди
Қозоғистонда юзлаб веб сайтларнинг фаолияти терроризмни тарғиб қилгани учун тўхтатиб қўйилди
Қозоғистон оммавий ахборот воситалари мамлакатда юзлаб веб сайтларнинг фаолияти терроризмни тарғиб қилгани учун тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабар қилишди. Фикат хабар сайтининг маълум қилишича, РИА новости агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон халқини терроризмга ва адашган гуруҳларга аъзо бўлишлари учун тарғибот ва ташвиқот материалларини тарқатган Қозоғистондаги юзлаб веб сайтлар тўсиб қўйилди. Қозоғистон прокуратураси умумий алоқалар бўлими ҳам шундай маълум қилдики, Қозоғистон фуқароларининг мамлакат суд идораларига қилган шикоятларига ва мурожаатларига асосан, давлат терроризмга жалб қиладиган сайтларнинг фаолият юритишлари учун берилган рухсатномаларни бекор қилди. Қозоғистон прокуратураси тарқатган хабарга биноан, шу каби сайтлар экстремизм мақсадларин кўзлаб, ёшларни зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишлари учун ташвиқот олиб боришган. Сўнги кунларда Қозоғистонда бир нечта террорчилик ҳаракатлари содир этилган эди.