декабр 31, 2016 13:28 Asia/Tashkent

Россия давлати Тожикистон билан имзолаган ҳарбий шартнома чорчубасида бу мамлакатдаги ўз ҳарбий базасида ўта ривожланган ва модерн ҳарбий техникаларини жойлаштирди.

 Шунингдек Россия давлатини янги қурол- яроқларини ҳам Тожикистондаги ўз ҳарбий базасига юбориши кутилмоқда.

 Санк- Петербург шаҳрида  МДҲ мамлакатлари ҳамда  Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо мамлакталарнинг сўнгги йиғилиши ва учрашувларидан кеийн ушбу хабарни тарқатилиши  сиёсий доиралар эътиборини ўзига тортган.

 Афғонистон чегарасидан 200 километр узоқда бўлган Тожикистоннинг Қурғонтеппа шаҳрида жойлашган ўз ҳарбий базасида Россия давлатини янги ва модерн ҳарбий техникаларни жойлаштириши  ҳам Коллектив хавфсизлик шарномасига аъзо мамлакталарниг сиёсий  географиясини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  амалга оширилганлиги айтилмоқда.

Тожикистон давлати  МДҲ республикалари ўртасида ўта нозик география ва мавқеиятга эга бўлган  республика ҳисобланади. Бу  давлта масъуллари  хавфсизлик муаммоларни ҳал этиш ва  ҳарбий қудратини ошириш учун турлича сиёсатлар олиб боришмоқда.

 Тожикистондаги Россия армиясининг 201 чи дивизияси ҳузурини  2042 чи йилгача узайтирилиши, минтақанинг  ҳарбий ва хавфисзлик фаолиятлари ва ҳарбий машғулотларида фаол қатнашиши, Хитой билан  ҳарбий ҳамкорликлари,  ушбу хатти ҳаракталар ва сиёсатларидан бир қисми ҳисобланади.  Бундан ташқари,  Афғонистон нотинчликларини Тожикистонга салбий таъсирини олдини олиш учун Кобул давлати билан ҳамкорилк қилиш,  Ҳиндистон давлати  билан ҳамкорликларни кенгайтириш, ҳамда Ғарб давлатлари билан хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликларига оид келишувлар имзолаши, Душанбе давлатини  бу мамлакат миллий қуролли кучлари ва армияси қудратини янада кучайтириш учун қўйган муҳим одимлари ва саъй ҳаракталаридандир.

 Шунингдек  мазкур мамлакталар ҳам  миллий манфаатлари, хавфсизлиги ҳамда ўзларининг стратегик  хатти ҳаракталарини инобатга олиб Тожикистон билан  ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтиришга юз келтиришган.

Бошқа таъбир билан айтганда,  Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш масаласига нисбаттан  мамлакталарнинг абзал сифатида қарашлари ҳеч қачон Тожикистоннинг хавфсизлик этиёжларига муносиб жавоб бўла олмаган. Душанбе давлати  ижтимоий , сиёсий ва хавфсизликни таъминлаш учун янада кўпроқ саъй ҳаракат қилмоқда.

 Ҳатто Тожикистндаги Россиянинг 201 чи  ҳарбий дивизияси ҳузурини узайтирилгалигидан кейин,  Тожикистон давлатмасъуллари  ушбу келишув соясида  нотинчликларга  қарши кураш олиб бориш учун  превентив қудрат ва изчил хавфсизликка эриша олиш учун қўшимча саъй ҳаракталарни бошлашган.

Бу вазият эса   Ғарб ва АҚШ каби давлатлар учун муносиб  фурсат яратиб берди. Улар ҳам  Марказий Осиёнинг  ҳарбий ва хавфсизлик тармоқларида нуфуз топиш пайида бўлишганига шубҳа йўқ. Шу сабабдан  бу мамлакатлар Тожикистон билан  ҳарбий ҳамкорликларни кучайтириш орқали нуфуз топишни бошлашган

Хитой ҳам  ушбу қоидадан мустасно эмас. Пекин ва Душанбе ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларга нисбатан Россия унча салбий аксиламал кўрсатмаган бўлсада аммо  ҳеч қачон Москвани ушбу ҳамкорликларга шоҳид бўлиб уни кўрмаганга олишига сабаб бўлмаган.

 Хитой давлатини Тожикистон ва Афғонистон чегараларида  ҳарбий бўлинмалар ва постларни қуриши  ҳамда  Россия  етакчи ҳарбий масъулларини  ушбу ҳамкорликлар борасида билдиргаг изҳоротлари   Москва давлатини  МДҲнинг сиёсий географиясида  бошқа мамлкатларнинг ҳарбий нуфузидан хавотирга тушганлигининг далилидир.

 Эндиликда  Тожикистон ва Афғонистон чегараларида  ҳарбий бўлинмалар ва постларни қуришидаги Хитой фаолиятларидан қарйиб 3 ой ўтиб бориши билан,  Россия давлати  Афғонистон чегарасидан 200 километр узоқда жойлашган Тожикистоннинг Қурғонтеппа шаҳридаги ўз ҳарбий базасида янги ва модерн ҳарбий техникаларни жойлаштиришни ўз иш даструида  жой берган.

Таҳлилчилар эса,  Москва давлатининг ушбу хатти ҳаракати  Тожикистон хавфсизлигини таъминлаш ва ҳам бошқа мамлакатлар хусусан Ғарб давлатларини бу мамлакатда ҳарбий ҳузурини камайтириш учун  олиб бораётган  янги сиёсатларидандир деб баҳолашмоқда.

 Бунга илова  Россия давлатини Осиё ғарби мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликларни кучайтириш ва бу минтақада ҳузур топиши учун махсус ўзан ва шароит яратиш уни  Тожикистондаги ҳарбий базасида янги ва модерн ҳарбий техникаларни жойлаштиришини асосий мақсадларидан эканлиги таъкидламоқда.  

Ёрлиқ