Терроризмга қарши кўраш олиб бориш учун Хитой ва Қирғизистоннинг келишуви
Хитой ва Қирғизистон ӯртасидаги дипломатик алоқалар барқарор этилишининг 25 йиллигида икки мамлакат раҳбарлари терроризм билан муштарак кўраш олиб бориш ҳамда иқтисодий муносибатларини кенгайтириш заминасида келишувга келишди.
Хитой ва Қирғизистон ӯртасидаги дипломатик алоқалар барқарор этилишининг 25 йиллигида икки мамлакат раҳбарлари терроризм билан муштарак кўраш олиб бориш ҳамда иқтисодий муносибатларини кенгайтириш заминасида келишувга келишди. Қирғизистон республикасининг президенти Алмазбек Атамбаев милодий 2017 -чи йилда ӯзининг биринчи хорижий сафарида Хитойнинг пойтахти Пекинга сафар қилди. Бу сафарда икки мамлакат терроризм билан қарши кўраш олиб бориш йӯлида ӯзларининг хавфсизлик ҳамкорликларини кенгайтиришга келишиб олишди. Хитой халқ республикасининг президенти Хи Жин Пинг ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Пекинда дийдор кўрган жараёнларида ушбу заминада икки мамлакатнинг ҳамкорликларини таькидлаб ӯтишди. Ҳамда икки томон террористик кучлар билан қарши кўраш олиб бориш йӯллари ҳақида ӯз муносибатларини кенгайтиришни эьлон қилишди.
Бу келишув шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким Қирғизистон Марказий Осиё республикаларидан бири унвонида сепаратизм муаммоси билан юзмаюз бӯлгани йўқ. Ҳолбуки келишувнинг бошқа томонидаги Хитой бир неча жиҳатдан сепаратизмдан келиб чиққан мушкулотлар билан юзмаюз бӯлган. Хитойнинг Син Хуа ахборот агентлиги ушбу заминада хабар нашр этиб шундай ёзди: "Хитой ва Қирғизистон президентлари учрашувида икки томон сепаратизм, экстремизм ва терроризмдан иборат бӯлган шайтоний уч кучлар билан қарши кўраш олиб бориш учун хавфсизлик ҳамкорликларини кенгайтиришлари лозим деб таькидлашди”. Хитой Бишкек давлати томонидан икки мамлакатнинг муштарак чегарасида Хитойни нотинч қилиш пайида бӯлган фаьол гуруҳларнинг фаьолият олиб боришлари учун тўсиқликни вужудга келтириш мақсадида янада кӯпроқ чегара мудофасини ошириш нуқталарини яратишга мойиллик зоҳир этмоқда. Ҳақиқат шундан иборатки, Хитой бу ноҳиялар ва жойдан зарар кӯриши мумкин. Ҳамда дунёнинг айрим мамлакатлари турли баҳоналар билан Хитойни тақсимлашни мақсад қилишган . Барча томонлама Хитойни тақсимлашни хойлайдиган Америкага қӯшимча “пантуркист” номи билан маьлум бӯлган айрим гуруҳлар ҳам аниқ баъзи мамлакатлар томонидан молиявий таьминланади ва сиёсий ҳимоят этилади. Хавфсизлик масалаларига қӯшимча, иқтисодий ҳамкорликларни таькидлаш икки мамлакат расмийлари ӯртасида олиб борилган музокараларнинг бошқа бир қисми эди. Бишкек давлати томонидан нашр этилган маьлумотларга асосан икки томон ӯртасидаги муомалаларнинг нархи бир йилда бир миллиард доллардан ҳам ортиб кетади. Икки томон яқинроқ ӯзаро ҳамкорликларига эга бӯлишлари учун қишлоқ хӯжалиги сектори ва инфратизималар лойиҳаларни ижро этишга мойиллик зоҳир этишмоқда. Хитой ва Қирғизистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий ва расмий икки аьзоси ҳисобланишади. Ипак йӯли номли дастур доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликларга эга бӯлиш учун кенг имкониятларга эгалар, айниқса ҳар иккала мамлакат бу йӯлда таьрихий ва эский алоқаларга эгалар. Қирғизистон Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин истиқлолга эришиши ва ички ишлаб чиқариш камчилигидан келиб чиққан мушкулотлар билан юзмаюз бӯлишини эътиборга олган ҳолда, Хитой Марказий Осиё республикасининг ушбу камчиликларидан кӯпини қоплаши мумкин. Ҳақиқатан ҳам Хитой Қирғизистоннинг кӯпгина иқтисодий эҳтиёжларини таьминлаш имконига эгадир. Хитой, Қирғизистон ва Ӯзбекистон темир йӯл лойиҳаси ӯтган бир неча йил давомида ҳар учала мамлакат, яьне Ӯзбекистон, Хитой ва Қирғизистон томонидан таҳлил этилаётган муштарак лойиҳалар жумласидандир. Аммо манфаат кӯрувчи томонлар ушбу заминада келишувга келишилганлари йўқ. Бу алоқа йӯли Шарқий Осиёнинг бир қисмини Европага чиқишига имкон яратиши ва Қирғизистондан Хитой ва Марказий Осиёга автомобиллар ҳаракат қилишининг мизонини камайтириши мумкин.