Қирғизистонда 17 январь мотам куни деб эълон қилинадиган бўлди
Январ 16, 2017 13:57 Asia/Tashkent
Қирғизистонда 17 январь куни 16 январда Бишкекдаги "Манас" аэропорти яқинида турк авиакомпаниясининг юк самолёти қулаши оқибатида маҳаллий аҳоли ҳалок бўлгани сабабли мотам куни деб эълон қилинадиган бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот-хизмати маълум қилди.
Охирги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 35 нафарга етган. Воқеа жойи вайроналардан тозаланмоқда. У ерда кинологлар итлар билан ишлашмоқда. Ҳалок бўлганларнинг яқинларига руҳий кўмак кўрсатиш мақсадида чодирлар ўрнатилган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, фожиада жабрланганлар билан 14 та тез тиббий ёрдам бригадаси ва 60 га яқин шифокор иш олиб бормоқда.