Туркманистонда молиявий ва иқтисодий мушкулотларнинг бошланиши
(last modified Tue, 17 Jan 2017 09:53:51 GMT )
Январ 17, 2017 14:53 Asia/Tashkent

Молиявий ва иқтисодий босимларнинг ортиши билан Туркманистон ҳам охири иқтисодий заминаларда мушкулотларга юзмаюз бўлди.

Молиявий ва иқтисодий босимларнинг кенгайиши билан охири Туркманистон ҳам иқтисодий заминаларда мушкулотларга юзмаюз бўлди. Бу масала ҳақида Туркманистон президенти Қурбонгули Бирдимуҳаммедов ушбу ўлканинг миллий пул қийматининг сақлаш дастурини ижро этишни таъкидлади. Тренд ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Туркманистон президенти Қурбогули Бердимуҳаммедов Туркманистон кабинетининг йиғилишида манат миллий пул қийматини сақлаш ва унинг хариб қилиш қудратини мустаҳкамлаш мақсади билан иқтисодий сектори, сармоя киритиш фаолиятлари ҳамда экспорт қилишни кенгайтириш зарурийдир деб айтди.

Туркманистон миллий валютаси нархини нисбий равишда сақлаш ҳақида Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг баён этган изҳороти шундай бир шароитда баён этилмоқдаким, ушбу ўлканинг марказий банки милодий 2015 йилдан бошлаб ўзининг ҳисоб-китобларида Американинг бир доллар қийматини 3, 50 манатга тенг деб белгилади. Милодий 2008 йилда Америка бир долларининг нархи 2,85 туркман манатига тенг эди. Ўтган бир йил давомида Туркманистон миллий валютасининг қийматида бирон бир ўзгариш мушоҳада этилгани йўқ. Шу сабабдан шуни таъкидлаш лозимким, Туркманистон президентининг изҳороти милодий жорий йилда ушбу мамлакатнинг молиявий ва иқтисодий мушкулотлар бошланишидан далолат беради.

Россияда иқтисодий қийинчиликларнинг вужудга келиши ва ушбу мамлакатнинг рубл миллий пул бирлиги нархининг арзон бўлиши марказий осиё ва кавказдаги барча республикаларни иқтисодий, молиявий ва пул қийинчиликларига юзмаюз бўлишган эди. Бу ўртада  Туркманистон бошқа республикаларга қараганда яхши вазъиятга эга эди ва ушбу мамлакатнинг қўшни мамлакатларида юзага келган иқтисодий бўҳрондан нажот топа олди. Ҳақиқат шундан иборатким, хом нефтнинг жаҳондаги нархи арзон бўлиши билан ягона маҳсулотни экспорт қиладиган ва хом нефтни сотишга боғлиқ бўлиб қолган мамлакатлар пул ва молиявий кўп мушкулотларга юзмаюз бўлишди. Бу ўртада Туркманистон табиий газни экспорт қилиши ва Россия ва Эронга табиий газни сотишдан келиб чиқадиган мустаҳкам даромадларга эга бўлиши сабабли ўзининг чики камчилик ва қийинчиликлари устидан ғалаба қозона олди. Ҳақиқатан ҳам Туркманистон хом нефтга кўпроқ боғлиқ бўлиб қолишдан табиий газ даромадларига боғлиқ бўлиб қолган. Газни экспорт қилиш билан қиёслаганда Туркманистон хом нефтни камроқ экспорт қилади. Шу тартиб билан табиий газни экспорт қилиш уч йил давомида молиявий ва пул қийинчиликларидан Туркманистоннинг нисбий нажот топишининг бир далили деб талқин этилади. Эрон баробарида Ашхабоднинг масъулиятсизлиги ва қиш фаслининг совуқлаги ўз авжида бўлган бир пайтда Эрон шимолидаги халқнинг газини тўхтатиш билан амалда Туркманистон қўшни ва катта мамлакатлар билан ўзининг қийинчиликларга юзмаюз этди. Табиий газни икки мамлакат, яъни Эрон ва Россияга экспорт қиладиган Туркманистон эндиликда янги жиддий мушкулотларга гирифтор бўлиб қолган. Бу ҳақиқат Туркманистон иқтисодининг давлатга тегишли бўлиши ёнида ва мустақил ва қудратли хусусий секторнинг йўқлиги, давлатнинг иқтисодий ишларга аралашуви, хорижий сармояларни киритиш учун қобилиятсизлиги марказий Осиёинг ушбу мамлакатида пул, молиявий ва иқтисодий мушкулотларнинг вужудга келишига замина яратмоқда. Туркманистоннинг ҳокимияти президентлик бошқаруви ва ягона партия асоида ташкил этилган ва республика президенти кенг ваколатларга эгадир. Шу сабабдан ўтган бир йил давомида Туркманистоннинг президенти кабинетнинг айрим вазирларини фақат иқтисодий мушкулотларни бартараф эта олмаганлари учун ишдан бушатган эди. Энди дунё иқтисодининг жараёни ва халқаро огоҳлантиришларини эътиборга олган ҳолда Ашхабоднинг расмийлари ошкор этилган мушкулотлар ва Туркманистон иқтисодида башорат этиши қийин бўлган масалалар билан юзмаюз бўлишдан бошқа чоралари йўқ.