Тожикистонда жойлашган Россия ҳарбий базаси кучларининг ҳарбий машғулотлари
(last modified Sat, 21 Jan 2017 08:28:16 GMT )
Январ 21, 2017 13:28 Asia/Tashkent

Жума куни Россия армияси чиқарган баёнотида, Тожикистонда жойлашган бу мамлакат ҳарбий базаси қуролли кучларини терроризмга қарши курашга оид ҳарбий машғулотлатини ўтказишгани ҳақида хабар берди.

Россия давлат армияси чиқарган баёнотида шунингдек, ушбу ҳарбий машғулотлардан асосий мақсадни бу мамлакат ҳарбийларини шай ҳолатга келтириш ва тезкор амалиётларини кучайтириш, ҳамда терроризмга қарши курашда Тожикистон ва Россия ҳарбий кучлари ўртасида  мувофиқлаштиришни яхшилашдан иборат деб эълон қилинган.

Тожикистондаги Россия армиясининг 201 чи дивизияси ҳарбий кучларининг ҳарбий манёврини ўтказилганлиги ҳаққатан ҳам Тожикистонда ушбу ҳарбий базага янги ва модерн қурол -яроқларни етказиб берилганидан кейин кўпроқ аҳамият касб этган.

Россия ҳарбий кучларини Тожикистон ҳарбийлари билан муштарак тарзда ҳарбий машулотлар ўтказишининг тарихи ҳам, олдинги йилларга бориб тақалпади, аммо турли даврлар орасида  ҳардоим минтақа жаҳон ўзгаришлари таъсири остида бўлган. Ушбу ўзгаришларнинг  асосий қисми ҳам Афғонистон нотинчликлари билан мос равишда юзага келган.

Афғонистон ва Покистонда ИШИД каби террорчилик гуруҳни пайдо бўлгани  Тожикисон армиясини янада кучайтирилиши ва  Тожикисонаги Россия армиясининг амалиётий  ва ҳарбий қудратини оширишига сабаб бўлди ва Россияни Афғонистоннинг сиёсий ва ҳарбий мувозанатига аралашиш ва кириши учун замин яратиб берди.

Сўнги ҳафталар ичида Тожикистон ҳудудидаги Россиянинг 201 чи ҳарбий дивизиясида янги ва модерн қурол -яроқ ва ҳарбий техника тажҳизотларни етказиб берилгани ва жойлаштирилганини ҳам айни шу нуқтаи назардан баҳолаш мумкин.

Ҳаққатан ҳам Санкт Петербургда МДҲ  ташкилолтининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг сўнги йиғилишадан кейин  Тожикистондаги Россия ҳарбий кучларини 20 январь куни ўтказган ҳарбий машғулотлари ва  ушбу базага янги ҳарбий техника ва тажҳизотларни етказиб берилгани,  коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо мамлакатлар ичкрисида Россиянинг ҳарбий ва сиёсий хатти ҳаракатларини қўлаб қувватланиши  билан МДҲга аъзо бошқа мамлакатларни бу хатти ҳаракатларга тарафдорлик қилишининг аҳамиятидан гувоҳлик бермоқда.

 Афғонистон чегарасидан 200 километр узоқроқ Тожикистон ҳудудида жойлашган Қўрғонтеппа минтақасидаги Россия ҳарбий базасига янги қурол- яроқ ва ҳарбий техника - тажҳизотларини етказиб берилиши ҳам  Коллектив хавфсизлик шарномаси ташкилотининг жануб минтақаларидаги чегаралар хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилганлиги назарга ташланмоқда. Бундан ташқари  ўтказилган ушбу ҳарбий манёврдан асосий мақсад,  Коллектив хавфсизлик ташкилотига аъзо мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш учун Россиянинг ваъдаси ва уларни ишонтириши эканлиги айтилмоқда.

Бу орада Тожикистон ҳам  собиқ шўролар иттифоқининг ҳудудларига Афғонистон нотинчликларини тасир ўтказилишига қарши кураш фронтининг олдини чизиғида жой олган.

 Шу сабабдан  хавфсизликни таъминлаш учун коллектив хавфсизлик шартомаси ташкилотига аъзо мамлакатлардан Душанбе давлатининг умидлари  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти каби минтақавий ҳарбий ва хавфсизлик ташкилотларда Тожикистон позицияси ва мавқеиятини юксалтириши  ҳамда Хитой билан иккитомомонлама ҳарбий ҳамкорликларини кучайтириш учун Тожикистон давлатининг умидлари ва саъй ҳаракатлари нишонаси бўлиши мумкин.

Ушбу шароит  Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорликларида минтақавий ўйиниларнинг стратегиялари ва миллий манфаатларини таъминлаш ва хавфсизликни янгича тариф қилинишига сабаб бўлган.

 Тожикисонда ҳарбий машғулотлар ўтказиш қолабида Россиянинг сиёсий ва ҳарбий  ҳаракатлари ёнида амалий равишда минтақада АҚШ ва Ғарб давлатлари ҳузурининг имкониятини чекланишига олиб келиши табиийдир.