Бердимуҳаммедов қайта Туркманистон президентлигига сайланди
(last modified Mon, 13 Feb 2017 07:31:51 GMT )
феврал 13, 2017 12:31 Asia/Tashkent

Кеча 12 февраль Туркманистон президентлик сайловларида 9 номзод рақобат қилишди.

Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимухамедов республика президенти этиб учинчи бор қайта сайланди. У 97,69 фоиз овозларни қўлга киритди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат марказий сайлов комиссияси раисига асосан.

Кун.ўз сайтига кўра, аввалроқ Туркманистонда сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия якшанба куни мамлакат президенти учун бўлиб ўтган сайловларда Туркманистоннинг 97,27 фоиз фуқаролари қатнашганини хабар берди. 

Сайловда Бердимухамедовдан ташқари, Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан Бекмират Аталиев, Аграр партиядан Дурдиқилич Ўразов ва номзоди фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан илгари сурилган 6 киши даъвогарлик қилганди.

59 ёшли Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келмоқда. 2012 йили у иккинчи марта 5 йиллик муддатга сайланган эди.

Туркманистонда 2016 йил сентябрида конституциянинг янги таҳрири қабул қилинди. Унга кўра, президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилди.

12 февраль, якшанба куни Туркманистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди - бу 1991 йил, яъни мамлакат мустақилликка эришгандан кейинги тўртинчи сайлов. Амалдаги президент 59 ёшли Гурбангули Бердимуҳаммедов учинчи муддатга ўз номзодини қўйди.

МСК маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00да сайлов участкаларига 3 миллион 4 минг 779 киши, ёки умумий сайловчиларнинг 94,17 фоизи келганди. Якуний давомат эса 97,27 фоизни ташкил қилди.

Сайлов учаскалари эрталабки соат 07:00да очилди, овоз бериш Туркманистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳам бўлиб ўтди.

Сайловларда мухолифат номзодлари йўқ эди, мухолифатнинг ўзи бўлиниб кетган, унинг вакиллари - мамлакатдан ташқарида.

Яна саккиз номзод президентликка ўз номзодини қўйишди. Таъкидлаш жоизки, улар кенг оммага нотаниш ва бунга қадар сиёсат билан шуғулланмаган эдилар.

Экспертларга кўра, мазкур сайловларда президент илк марта 7 йиллик муддатга сайланади (аввал 5 йиллик муддатга сайланган). Ўтган йилнинг сентябрида Бердимуҳаммедов мамлакат конституциясига ўзгаришлар киритди. Унга кўра, президентлик муддати икки йилга узайтирилди, шунингдек номзодлар учун 70 ёшгача бўлган ёшга доир чеклов олиб ташланди.

Сайловларда 9 номзод иштирок этди, бу биринчи шундай ҳолатдир..

Туркманистоннинг уч партияси ҳам ўз номзодини қўйди. Ҳукмрон Демократик партия томонидан амалдаги президент номзоди қўйилган.

Аграр партия ўз фаолларидан бири - Дурдугилич Ўрозов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар партияси эса - банк менежери Бекмурот Аталиев номзодини қўйди.

Яна олти номзод "ташаббускор гуруҳлар" томонидан қўйилди. Бу гуруҳлар вақтинчалик асосда яратилади, яъни ҳеч бир партияга кирмаган кишиларга сайловларда қатнашиш ҳуқуқи берилади. Улардан икки нафари - Жуманазар Аннаев ва Меретдурди Гурбанов, қолганлари эса - кимё, нефть ва аграр соҳаси ишчилари

  3200 маҳаллий кузатувчи, шунингдек 31 январь куни мамлакатга етиб келган ЕХҲТ делегацияси сайловларни назорат қилган. .

Туркманистон улкан табиий газ захираларига эга мамлакат бўлиб, у Хитойга энг йирик газ етказиб берувчи ҳисобланади

Туркманистон - президентлик бошқарув шаклидаги  мамлакат, яъни президент - давлат раҳбари ва олий бош қўмондон. Аслида эса Гурбангули Бердимуҳаммедов деярли мутлоқ ҳокимиятга эга, парламент эса фақат техник функцияларни бажаради.

Президент барча даражадаги давлат ва ҳукумат амалдорларини тайинлайди ва уларни истеъфога чиқаради, вазирлар, олий судья ва бош прокурор ҳам шулар жумласига киради.