Қозоғистонда экстремистик оқимлар фаолиятига қарши кураш кучайтирилмоқда
Қозоғистоннинг Диний ишлар ва маданий жомеа ишларидаги вазирлиги бу мамлакатда салафийлик каби экстремистик оқимга қўшилган шахслар сонини 17 мингнафарга етганлиги тўғрисида маълумот берди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Қозоғистоннинг Диний ва маданий ишлар бўйича вазирлиги салафийлик оқимининг пайравлари зоҳирда ҳанафийлик мазҳабнинг турли принсиплари ва ақидаларига эгалар, аммо уларнинг ақидалари аксариятини ҳанафийлик мазҳабининг намояндалари ташкил этадиган қозоқ халқининг маданияти ва мазҳабидан буткул фарқ қилади зеро ваҳоббийлар ақидалари ўта хавф хатарлидир деб эълон қилди.
Қозоғистоннинг Диний ишлар бўйича вазирлиги шунингдек ноанъанавий диний ҳаракатларга қарши кураш олиб бориш мақсадида махсус бир гуруҳни ташкил этилганлиги ва ушбу гуруҳ ҳам Қозоғистоннинг Диний ишлар вазирлиги назоратида бўлганлигини таъкидлади.
Айтиш керакки Қозоғистонда ўта хатарли ва экстермистик ваҳҳобийлик оқмининг пайравлари бу мамлакатда яшайдиган аҳли суннт пайравлари билан таққосланади ва бу мамлакатда аҳли суннат пайравлари ваҳҳобийларни салафий деб биладилар.
Бу эса шу ҳолдадирки, Қозоғистонда салафийлик оқимининг пайравлари деб танилган 17 минг нафар фуқаролари аслида ваҳоббийлик оқимининг пайравлари ҳисобланишади.
Ушбу ўта хавф- хатарли фирқа ва гуруҳ Англия ва Саудия Арабистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган.
Мазкур эктремистик оқимни келиб чиқиши ҳам 19 чи милодий асрга бориб тақалади. Уни таъсис этишдан Англия ва Саудия Арабистон подшоларининг асосий мақсадлари ҳақиқий ислом меъёрлари ва қонун қоидаларига зарба бериш, уни ўзгартириш ва ўрнида ислом дини меёърлари ва принсипларига зид бўлган қонун- қоидаларни жойлаштиришдан иборат бўлган.
Қозоғистонда фаол бўлган ваҳҳобийлик оқим борасидаги масалалардан бошқа бири шудирки, ваҳҳобийлик оқимнинг ҳомийлари Арабистон руҳонийларидан ўрганиб олган фириб ва найранглар билан аҳли суннат ва ҳатто шиа мазҳабидаги мусулмонларни такфир қилишади ва ўзларидан бошқа мусулмонларни кофир деб иддао қилишади.
Ҳолбуки, ушбу экстремистик фирқа ва оқим унча узоқ тарихга эга эмас ва уларнинг ақидалари Европадаги нотўғри ақидалар билан аралашиб кетган.
Ваҳҳобийлар ўзлари келтириб чиқарган сохта ақидалардан ташқари, ижтимоий ва сиёсий турли заминаларда ҳам кенг- қамровли фаолиятларини давом эттиришмоқда. Айни ҳолда ушбу адашган ва экстремистик жараён ҳомийлари террорчилик амалиётларни ташкил қилиш ва одамларни оммавий қирғин қилишни .юзсизлик билан амалга оширишмоқда.
Алқоида ва ИШИД террорчилик гуруҳини Арабистондаги ваҳоббийлик оқимнинг ҳарбий бўлинмаси эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Ушбу террорчилик ва экстремистик гуруҳлар Сурия, Ироқ, Ливия ва бошқа айрим Европа мамлакатларидан ташқари, Россия, Марказий Осиё республиклари ва жанубий Қафқозда ҳам терактларни амалга оширишмоқда. Бошқа таъбир билан айтганда , ваҳҳобийлик оқимининг аъзолари ва ҳомийлари экстремистик ва инсониятга зид фаолиятларидан ташқари, турли мамлакатларда террорчилик амалиётлар ҳам содир этишмоқда.
Бундай ҳолатлар ҳар бир мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши табиийдир. Шу сабабдан Қозоғистон давлат масъуллари сўнгги пайтларда экстремистик ва террорчилик фаолиятларга қарши курашни кучайтиришган. Бунга илова Қозоғистон давлат масъуллари бу мамлакатда ваҳобийлик ва салафийлик каби хавфли оқимлар фаолиятини олдини олиш ва тақиқлашга асосланган мамлакат президенти фармонини бажаришни таъкидлашмоқда.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўтган йилнинг октябрида бу мамлакатда ваҳҳобийлик ва салафийлик каби хавфли оқимлар фаолиятини тақиқлаш лойиҳасини қўллаб қувватлашини эълон қилганди.
Назарбоевга кўра, Қозоғистоннинг турли минтақаларида юз берган сўнги терактлар ваҳҳобийлик оқимининг аъзолари ва бу эктремистик ақидага эга бўлган шахслар томонидан лойиҳалаштирилиб, ижро этилган.
Айтиш керакки, Марказий Осиё ва Қафқоз республикалари улар жумласидан Қозоғистон мамлакати ҳам 70 йил давомида коммунистик тузум ва идеологияси остида ва доирасида қолишганди. Шу сабабдан Қозоғистон мамлакатида ҳам ўтган аср давомида ҳақиқий ислом дини нуфузи ва таъсири анча камайганди.
Марказий Осиё мамлакатларида ҳақиқий ислом динини таълим бериш учун махсус шароит яратилиши кераклиги таъкидланмоқда. Остона давлати масъуллари Қозоғистоннинг ўрта -таълим мактабларида диний китоблардан дарс бериш зарурлигини пайқашган. Шу боисдан ўтган ноябр ойида 2017 чи йилдан бошлаб Қозоғистоннинг барча ўрта- таълим мактабларида "диний ўрганишлар" дарслари жорий этилиши таъкидланганди.
Бу заминда Қозоғистоннинг диний ишлар бўйича маълумотлар жамғармаси раиси Айман Рустамбекова бу мамлакатда 9 классдан бошлаб диний ўрганишлар дарсларини таълим берилишини иш дастурида жой олганини маълум қилди.
Ушбу дарсдан асосий мақсад Қозоғистон ёшларини диний масалалар бўича маълумотларини оширишдан иборат