Россия Имбо ҳарбий базасини Қозоғистонга қайтариб берди
Россия Федерацияси 22 йилдан сўнг Қозоғистоннинг Актўбе минтақасида жойлашган Имбо ҳарбий базасини Қозоғистон республи касига қайтарди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Россиянинг Имбо ҳарбий базасини Қозоғистон республикасига қайтариши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Россия Федерацияси 22 йилдан сўнг Қозоғистоннинг Актўбе минтақасида жойлашган Имбо ҳарбий базасини Қозоғистон республикасига қайтарди. Қозоғистон республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари Талгет Мухторов ушбу ҳарбий базанинг Қозоғистонга топширилишини таъкидлаб шундай маълум қилдики, ушбу 300 минг гектарлик ҳарбий базанинг ижара шартномасининг муддати 2017 йил 1 январ кунида тугади. Остона давлати ушбу базанинг қайта қабул қилинишидан кейин, мазкур ҳарбий базага тегишли бўлган ерларни қишлоқ хўжалиги секторининг ишбилармонларига тақдим этиш билан, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги саноатини равнақ топишига ва иқтисодиётнинг ривожланишига ёрдам қилишини кўзда тутмоқда. Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосарига кўра, ушбу ерлардан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар фойдасига ва минерал фойдали қазилмаларни ишлаб чиқарувчилар ва геология қидирув ишларини олиб борувчи ширкатлар фойдасига тақдим этиши мумкин. Имбо ҳарбий базаси 1960 йилда Қозоғистонда барпо этилган бўлиб, Россия Федерацияси ушбу базада ҳавога қарши ракета системаларини синовдан ўтказишда ва ҳарбий машғулотларни ўтказишда фойдаланиб келган.
Эндиликда эса ушбу ҳарбий база эгаллаб олган ерлардан фойдаланиш бўйича ўзгартириш киритиш мавзуси кўриб чиқилмоқда. Имбо базасининг Россия томонидан Қозоғистонга қайтариб берилиши, Москва ва Вашингтон ўртасида Марказий Осиё республикаларида ҳарбий жиҳатдан жойлашиб олиш учун рақиблик ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда амалга ошмоқда. Ушбу мавзу эса, сиёсий доираларнинг диққат эътиборини ўзларига жалб қилмоқда. Америка қўшма штатлари ҳарбийларининг Қирғизистондаги Манас базасидан чиқиб кетаётган пайтларида ушбу америкалик ҳарбийларнинг Қозоғистон ҳарбий базаларидан бирида жойлашиб олиш масаласи кўриб чиқилган эди. Қозоғистоннинг Олмаота ҳарбий базаси Қирғизистон республикасининг Манас ҳарбий базасини ўрнини эгаллаши айтилган эди. Америкалик ҳарбийларнинг Қирғизистондаги Манас базасидан чиқишлари, гарчи минтақа мувозанатида ва муомаласида Россиянинг стратегик ёндашуви бўлсада, бироқ АҚШ ҳарбийларининг минтақанинг бошқа мамлакатларида жойлашиб олиш мавзуси Москва учун жиддий муаммо келтириб чиқарадиган масала ҳисобланади.
Ҳозирда Актўбе ҳарбий базасининг Қозоғистон республикасига қайта топшириш мавзуси қуйидаги саволларни келтириб чиқармоқдаки, чет эл ҳарбийларининг ушбу минтақада жойлашиб олишга қаратилган ўйинлари Американинг фойдасига бўлса, бундан кўзланган мақсад нима? Айрим кузатувчиларнинг фикрича, Москванинг ушбу ёндашувидан келиб чиққан версиялардан бири, гарчи ушбу мавзу Россиянинг ҳавога қарши ракета синовларини ўтказиш ҳаракатларини тўхтатмаслигини англатсада, лекин Россия ҳарбийлари учун Актўбе ҳарбий базасида фаолият олиб бориш тарихи ўз поёнига етди. Стратегик тадқиқотлар марказига кўра, Россия ҳарбийларининг Қозоғистондан Арманистон республикасига кўчиб ўтишлари ва Рус ҳарбийларининг ушбу давлат ерларида жойлашиб олишлари шуни англатмоқдаки, Москванинг Марказий Осиё республикалари томонидан сезиларли таҳдидни кўрмаётганлигидан дарак беради.
Остона давлатининг Москвани сиёсий ёндашувлар, хавфсизлик ва ҳарбий соҳаларда ишонтириши ва Қозоғистоннинг Россияга ён босишига доир ҳаракатлари, Москванинг Актўбе ҳарбий базасини Қозоғистонга қайтариб беришига оид қарор қабул қилишига туртки берди. Москванинг Остона давлати ва Нурсултон Назарбоев шахси учун қарор қабул қилишининг биринчи галдаги ва устувор ютуқлари, Қозоғистон омма афкорининг президент шахсини яхши кўриш ва уни ижобий қабул қилишдаги фикр мулоҳазалар ва қарашларини ҳам ўзига жалб этди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.