Туркманистон президенти Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди
Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ўзгаришисиз яна 7 йил фаолият юритади
Гурбангули Бердимуҳаммедов яна етти йиллик муддат учун Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди
Туркманистон президенти яна етти йиллик муддат учун Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди. Форс ахборот агентлигининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида 10 нафар ўринбосарини, 21 нафар вазир ва ширкатлар раисларини таништириш билан ўзининг янги давлатининг таркибини эълон қилди. Ушбу таркибда деярли олдинги олий мартабали мутасаддиларнинг бари ўз вазифаларида қолишди. Ушбу таркибга фақат президентнинг маданият ишлари бўйича ўринбосари киритилмаган холос. Қурбангули Бердимуҳаммедовнинг янги Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазири, Мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби, Қишлоқ хўжалиги вазири, Миллий хавфсизлик вазири, Адлия вазири, Бош прокурор ва Чегара қўшинлари бош қўмондони ўз лавозимларида қолишди. Туркманистон президенти сайлови 2017 йилнинг 12 феврал кунида 9 нафар номзод иштирокида ўтказилган эди. Сайлов натижасига кўра, Қурбангули Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 97,3 фоиз овози билан президент этиб қайта сайланди.
Сиёсий доиралар эъиборини ўзига тортган масала ҳам, Туркманистоннинг маданий ишлар бўйича президенти муовинидан ташқари бошқа барча масъулларини ўз симматида қолишганидир.
Ашқобод давлатининг аъзоларидан аксарияти шундай бир ҳолда ўзгартирмаган ҳолда қолмоқдаки, Марказий Осиё республикалари орасида Туркманистон давлати, кетмакет давлат аъзоларини ўзгартириш билан ном чиқарган мамлакат ҳисобланади. Қизиғи шудадирки, бундай ўзгаришлар ҳам ўз вазифаларини бажаришда бу мамлакат масъулларининг кучсизлиги ва ўз симматидан суистеъмол қилишлари ортидан амалга оширилган экан.
Туркманистон президенти йўналишида ҳаракат қилмаслик, давлат тизилмаларини бошқаришда аниқ ва мустаҳкам дастурларнинг мавжуд бўлмагани ва ё эълон этилган дастурлардан орқага қолиш бу мамлакат давлат такрибининг янги аъзоларини тайинлаш ва ишдан олишда Ашқобод раҳбарларининг бошқа мақсадлари ва далилларидан бўлган.
Бошқа таъбир билан айтганда, давлатни бошқаришдаги бундай ҳатти- ҳаракат Туркманистоннинг собиқ президенти Сафармурод Ниёзов сиёсатларидан бўлган. Бундай сиёсатлар ва ҳукумат ҳам Бердимуҳамедов президентлиги даврасида ўзгармаган шаклида давом этмоқда.
Шу сабабдан, Ниёзовнинг анъанавий сиёсатлари давомида, ҳамда 12 февраль сайловларида Бердимумуҳамедовни ғалаба қозонгани билан давлат таркибидаги ўзгаришлар ва давлат таркибини янгилинишига нисбатан умидлар кам эмасди.
Зеро дунё миқёсида ушбу ўзгаришлар ва ислоҳотлар вақтида амалга оширилмаганида бошқа вақт ва ҳатто ноқулай вазиятда амалга оширилишини имкони бор.
Айрим таҳлилчилар, давлат масъуллари ўрнини алмаштириш Туркманистон давлатининг анъанасига ва сиёсий маданиятига айланиб қолганилиги туфайли, Туркмнистон президенти ушбу ўзгартиришлардан хавотирланмайди деган хулосага келишмоқда. Аммо бошқа айрим таҳлилчилар Туркманистонда бундай ўзгартиришларга эътибор бериб, Бердимуҳаммедов янги ҳуккумтда давлат таркибига қамрволи ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж йўқлигини пайқаган деган ақидага эгалар.
Бундан ташқари, муддатдан илгари сайловларни ўтказилишини кузатиб, олдиндан программалаштирилган давлат таркибидаги ислоҳотларга эътибор бериб Ашқобод давлат масъуллари Бердимуҳаммедов тайинлаган йўналишидан чиқмаслик қарорига келишгани назарга ташланмоқда.
Таҳлилчилар Туркманистон жомеаси янги президентдан турмуш даражаси ва давлатни бошқаришда янги ўзгаришларни вужудга келтиришига умид қилишган деб таъкидлашмоқда.
Бироқ Ашқобод давлатининг Вазирлар Маҳкамаси такрибини таништирилганига эътибор бериб, бу мамлакат президенти қисқа муддат ичида ўзи тайинланган давлат таркибини ўзгартириши эҳтимолдан йироқ кўринади.Чунки эндиликда Туркманистон президенти ўз фаолияти ва ўзи тайинлаган кадрлар фаолияталирини жомеага кўрсатиб янгича ҳатти ҳаракатларини таништириб беришга бошлаган.