март 02, 2017 17:35 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Қозоғистон республикаси Конституциянинг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдиришни таклиф қилди

Н.Назарбоев Қозоғистон республикаси Конституциянинг 26-моддасини ўзгаришсиз қолдиришни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон республикаси Конституциянинг 26-моддасини аввалги таҳрирда қолдиришни таклиф қилди. 

"Умумхалқ муҳокама жамиятда биргина савол 26-модда бўйича фикр йўқлигини кўрсатди. Ушбу модда бўйича ҳуқуқшуносларимиз томонидан катта иш қилинган. Изоҳ берилган. Ўтказиб, қабул қилиш мумкин эди. Бироқ ўзингиз тушунасиз, Конституция - бу Конституция. Конституция бўйича консенсус бўлиши керак. Бу Конституция ва аксарият буни қўллаб-қувватлаши даркор. Шу муносабат билан мен 26-моддани аввалги ҳолида қолдиришни таклиф этаман", - деди Назарбоев. 

ҚР Конституцияси 26-моддасининг биринчи пунктида "Қозоғистон фуқаролари" сўз бирикмасини "ҳар бир"га алмаштириш таклиф қилинган эди. 

"26-моддага таклиф қилинган ўзгаришлар ҚР Конституциясининг мазкур моддаси 1-пункти таҳрирининг ноаниқлиги билан боғлиқ, бу эса хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади", - деди Республика нотариал палата ҳуқуқшуноси Людмила Кутенко. 

Ёрлиқ