Референдум ӯтказилмасдан туриб Қозоғистон конститутсиясини ӯзгартириш янгиликми ёки қудрат намойиши?
Мамлакатнинг сиёсий тизимига бир қатор ӯзгартиришлар киритган Нурсултон Назарбоев референдум ӯтказмасдан туриб Қозоғистон конститутсиясига ӯзгартириш киритиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2 март куни ӯтказилган ҳукумат мажлисида мамлакат президенти, парламент ва ҳукумат ваколатларини қайта тақсимлаш масаласига тӯхталиб, Қозоғистон конститутсиясига ӯзгартиришлар киритилади, аммо бунинг учун референдум ӯтказиш шарт эмас, деб айтди.
Унинг фикрича, мамлакат конститутсияси референдум ӯтказмасдан туриб асосий қонунга ӯзгартиришлар киритиш ижозатини берган.
Конститутсиянинг давлат тизими ва президент фаолиятига бағишланган 23 бандига қӯшимча ва ӯзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Бунинг учун 2016 йилнинг май ойидан бошлаб қозоқ қонуншунослари иш олиб боришяпти.
Конститутсияга қӯшимча ва ӯзгартиришлар киритиш лойиҳасига кӯра Нурсултон Назарбоев истисно тариқасида ӯзи истаган пайтгача президентлик сайловида ӯз номзодини қӯйиши мумкин бӯлади, ваҳоланки лойиҳа бандларидан бирида “ ҳар бир шахс фақат икки даврада Қозоғистон президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга”, деб ёзиб қӯйилган.
хххххххххххххххххх
Президентлик муддатининг етти йилдан беш йилга қисқартирилиши, шунингдек, парламент салоҳиятларининг кенгайиши ҳам Қозоғистон конститутсиясига киритилажак ӯзгаришлар сирасидандир.
Воқеълик шулким, 1988 йилдан буён Марказий Осиёдаги энг улкан жумҳуриятда қудратни қӯлида ушлаб турган Нурсултон Назарбоевнинг мухолифлари бугунги президент ӯз ворислари ӯртасидаги рақобатлар олови алангасини пасайтириш ҳаракатидадир, деган фикрдалар.
Мухолифларнинг ақидаси бӯйича Назарбоев ӯзидан кейин мамлакатни бошқариш ишида вужудга келадиган бӯшлиқдан хавотирга тушган. Шу сабабли конститутсияни ӯзгартириш ӯйини тож-тахтни қӯлдан бермаслик учун қилинаётган ӯйиндан бошқа нарса эмас. Мухолифлар Назарбоев шу йӯл билан ӯзидан кейин қудратнинг мухолиф қӯлларга ӯтиши ва ӯттиз йиллик раҳбарлиги давомида қӯлга киритилган қадриятларнинг ҳавога соврилиши олдини олмоқчи.
Нурсултон Назарбоев сиёсий ҳушёрликни қӯлдан бермай, парламент ваколатларини кенгайтириш йӯли билан оммавий афкор ҳамда қудратдаги айрим шерикларини ҳам ӯзига фикрдош қила олди.
Қозоғистонда кейинги йилларда тез-тез тилга олинадиган президент, парламент ва давлат ваколатларини қайта тақсимлаш мавзуси мамлакат оммавий афкори учун энди жуда ҳам жозибали мавзу эмас. Ҳатто айтиш мумкинки, президент айрим ваколатларининг парламент зиммасига юкланиши ва қонун чиқарувчи орган ваколатларининг кенгайтирилиши ҳам ӯттиз йил давомида Назарбоевдан ислоҳотчилик фаолиятларини кутавериб ҳафсаласи пир бӯлган халқаро ташкилотлар учун ҳам диққатни жалб қилувчи мавзу эмас.
хххххххххххххххххххххх
Назарбоевнинг референдум ӯтказмай туриб мамлакат конститутсиясига ӯзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонини ӯқиган Ғарб ташкилотларининг ҳам Қозоғистон асосий қонуни ва сиёсий тизимига киритилажак ӯзгаришларга мусбат нигоҳ билан қарашларига шубҳа бор.
Қозоғистон конститутсиясига қӯшимча ва ӯзгартиришлар киритишни мамлакатда қудратни соғлом йӯл билан бошқа қӯлга ӯтказиш воситаси дея билган айрим давлатга яқин сиёсий доиралар ҳам президент Назарбоевнинг бу фармонини қӯллаб-қувватлашлари гумондир.
Қӯшни Ӯзбекистон президенти Ислом Каримов вафотидан кейин бу мамлакатда қудратни бошқа қӯлга ӯтказиш жараёнида вужудга келган хавотирланишлар Қозоғистон сиёсий доиралари наздига асосий қонунни ӯзгартириш масаласини кӯндаланг қилиб қӯйди.
Назарбоевнинг мухолифлари мамлакатда ӯтказиладиган сайлов ва референдумлар ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишнинг буюртма асосида эканлигини тажрибадан яхши билишсада, аммо президент томонидан халқнинг раъйига нописандлик билан қараб, референдум ӯтказмай туриб конститутсияга ӯзгартиришлар киритиш амалини қӯллаб-қувватлашмайди ва бу ишнинг мамлакатдаги ҳозирги ҳолатни ислоҳ қилиши ҳамда жамиятнинг тотувлигига сабаб бӯлишига ишонишмайди.