Путин ва Назарбоев телефон орқали суҳбатлашдилар
Россия ва Қозоғистон президентлари телефон орқали суҳбатлари чоғида Сурия бўҳрони ва бошқа бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилишди
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Кремль саройи чиқарган баёнотида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев телеофн орқали суҳбатларида Остона шаҳрида ўтказилган Сурия бўйича тинчлик музокараларининг 3- чи босқичи юзасидан фикр алмшадилар.
Кремль давлати матбуот маркази ҳам икки мамлакат президенталри телефон орқали суҳбатларида халқаро миқёсида ўзаро ҳамкорикларини янада чуқурлаштиришни таъкидлашди деб хабар қилди.
Мазкур хабарга асослан, Путин ва Назарбоев Бишкекда ўтказилиши кутилаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг келгуси йиғилиши ҳамда ҳар икки мамлакат раҳбарларининг учрашуви борасида суҳбатлашган.