май 18, 2017 17:18 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда янги ўрта мактаблар
    Тожикистонда янги ўрта мактаблар

Тожикистоннинг Иқтисод вазирлиги бу мамлакатнинг турли ҳудудларида янги умумий ўрта мактаблар қуриш учун Арабистоннинг ривожланиш жамғармаси билан 35 миллионлик келишув имзоланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Тожикистонда ўрта мактаблар қуриш мақсадидаги ушбу келишув кеча  Жидда шаҳрида Арабистоннинг ривожланиш жамғармаси ва Тожикистон Иқтисод вазирлиги томонидан имзоланган.

Мазкур келишув Тожикистон иқтисод вазири  Абдусалом Қурбониён ва Саудия Арабистонининг ривожланиш жамғармаси бошлиғи Юсуф Иброҳим Албасом томонидан имзоланганлиги айтилади.

Айтиш керакки Ол Сауд режими ҳокимлари  исломий мамлакатларда нуфуз топиш учун  мазҳабий мадрасалар, масжидлар қуриш ҳамда йирик пуллар ажратиш ва унвиверситет биноларини қeриш жараёнига ёрдам бериш йўли орқали ваҳоббийлик ақидаларни кенгайтиришга уринмоқда.

 

Ёрлиқ