Туркманистон президенти Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги алоқаларнинг янада фаоллашганини таъкидлади
Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар кўлами юқори даражадаги кўрсаткичларни қайд этади
Туркманистон республикаси президентига кўра, Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликлар кўлами юқори даражадаги кўрсаткичларни қайд этади ва Сарахс чегарасидаги янги барпо этилган кўприкдан фойдаланиш эса ушбу йўналишда янги имкониятларни вужудга келтиради.
Форс ахборот агентлигининг бугун шанба куни хабар қилишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг айтишича, юк ташиш ва товар транзити соҳасида инфратузилмалар бўйича қўшма лойиҳаларнинг ижро этилиши билан, икки юрт ўртасидаги ҳамма томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида ижобий чора-тадбирларни жадаллаштириш ва фаоллаштиришда зарурий шароитлар яратилади.
Шунингдек, Туркманистон президентининг таъкидлашича, Туркман ва Эрон халқлари ўртасида тарихий, анъанавий ва маданий алоқаларнинг уйғунлашгани икки ўлканинг яхши қўшничилик муносабатларининг асосий манбасини ташкил этади.