Остонада Сурия бўйича музокара бошланди
(last modified Tue, 04 Jul 2017 12:43:17 GMT )
июл 04, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Остонада Сурия бўйича музокара бошланди
    Остонада Сурия бўйича музокара бошланди

Сурия қуролли мухолифати делегацияси музокараларда иштирок этиш учун Остонага келди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бугун сешанба куни Сурия бўйича музокараларнинг бешинчи раунди Эрон, Россия, Туркия ҳайъатлари ва Сурия давлатининг намояндалари ҳамда Қуролли мухолифат вакиллари иштирокида ўз ишини бошлади. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Остонадаги Сурия юзасидан ўтказиладиган музокарада, Суриядаги сўнги ўзгаришлар ва охиги вазиятга боғлиқ масалалар ҳақида музокара бўлиб ўтади

Қозоғистон пойтахтидаги музокаралар 4—5 июль кунлари давом этади. Сурия ҳудудидаги 4 та хавфсизлик ҳудуди параметрларини келишиш учрашувнинг асосий мавзуси эканлиги билдирилмоқда.

Музокараларда иштирок этадиган барча делегациялар Остонага етиб келган. Жумладан, Сурия қуролли мухолифати вакиллари ҳам йиғилишда иштирок этмоқда. 

 

Ёрлиқ