Қозоғистон бош вазири трансчегаравий дарёларни муҳокама этади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i2074
Қозоғистон ҳукумат раҳбари Карим Масимов Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувида трансчегаравий дарёлар мавзусини ҳам муҳокама этишини маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:47:11+00:00 )
август 09, 2016 14:54 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон бош вазири трансчегаравий дарёларни муҳокама этади
    Қозоғистон бош вазири трансчегаравий дарёларни муҳокама этади

Қозоғистон ҳукумат раҳбари Карим Масимов Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашувида трансчегаравий дарёлар мавзусини ҳам муҳокама этишини маълум қилди.

"Медведев билан бўлажак учрашувимизда трансчегаравий дарёлар масаласини ва Урал дарёсининг тубини қазиш ишларини муҳокама этмоқчиман", — деб ёзган Масимов Twitter саҳифасида.

Аввалроқ, Қозоғистон бош вазири маълум қилганидек, 12-август куни Сочида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

Россия ҳукумати сайтида айтилишича, мазкур анжуманда иттифоқнинг ягона бозори, хусусан дори-дармонлар бозорини шакллантириш муҳокама этилади.