Озарбайжон ва Туркманистон республикаси ўртасида саккизта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
Баку ва Ашхабод давлатлари раҳбарларининг учрашувлари ва маслаҳатлашувлар кўламининг кенгайишини икки мамлакат расмийларининг икки томон ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш учун уриниш деб талқин қилиш мумкин
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Озарбайжон ва Туркманистон республикаси ўртасида саккизта ҳамкорлик ҳужжатининг имзоланишига”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Озарбайжон ва Туркманистон республикаларининг расмийлари иккала мамлакат президентлари ҳузурида саккизта ҳужжат имзолашди. Туркманистон ва Озарбайжон республикаларининг стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар жорий йилнинг саккизинчи август кунида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов томонидан имзоланди. Озарбайжон респубдикаси президенти Илҳом Алиевнинг расмий таклифига биноан, Туркманистон республикаси президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов Бакуга икки кунлик сафар уюштирди. Озарбайжон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг 19 июл кунида Баку шаҳрида уч томонлама йиғилишларининг тўртинчи босқичи бўлиб ўтганидан сўнг, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов Озарбайжонга ташриф буюрди. Баку ва Ашхабод давлатлари раҳбарларининг учрашувлари ва маслаҳатлашувлар кўламининг кенгайишини икки мамлакат расмийларининг икки томон ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш учун уриниш деб талқин қилиш мумкин. Минтақадаги ва жаҳондаги ҳозирги шароит ҳар иккала давлатнинг икки томонлама ихтилофларни чек қўйишга ва унинг ўрнига эса, ўзаро ҳамкорлик қилишга эҳтиёж сезаётганидан далолат қилади.
Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳозирги иқтисодий ва сиёсий муаммолар Каспий денгизнинг шарқида ва ғарбида жойлашган икки мамлакат раҳбарларини биргаликда ҳамкорлик қилишга тарғиб қилмоқда ва кенг миқёсда чорламоқда. Озарбайжон ва Туркманистон республикалари Каспий денгиз орқали қўшни мамлакат ҳисобланади. Ушбу иккала юрт Собиқ совет иттифоқи даврида 70 йилдан кўпроқ вақт давомида бир бирлари билан яқин алоқада бўлган ва ўзаро ҳамкорлик қилишган. Иккала ўлка ҳам собиқ совет иттифоқи парчаланганидан сўнг, 1991 йилдан мустақил мамлакат сифатида ўзаро дипломатик алоқаларни ўрнатишди. Янги келиб чиққан шароитда, табиий газни минтақа ва жаҳондаги истеъмол бозорига олиб чиқиш ва етказиш сингари мавзулар молиявий эҳтиёжлар ҳамда минтақа ва жаҳондаги энергетика бозорларида ушбу масалани муҳокама қилиш мақсадига қаратилган ҳаракатлар, ўзаро ҳамкорлик қилишга эҳтиёж туғдирмоқда. Бундан олдин эса, икки мамлакат раҳбарлари бир бирлари билан музокара ва ҳамкорлик қилишга тайёр эмас эди.
Айниқса, Каспий денгиз масаласи билан боғлиқ алоқаларда икки юрт ихтилофлари ва келишмовчиликлари ўта муҳим ва жиддий ҳисобланади. Туркманистон Капий денгиздаги учта нефт конларига эгалик қилиш масаласи ортидан, Озарбайжон республикаси билан можаро ва зиддиятга келган. Иккала давлат 1991 йилда мустақилликни қўлга киритганидан кейин ушбу мавзу ўзаро муносабатларда кескинлик келтириб чиқарди. Икки юрт ўртасида келиб чиққан ушбу кескинлик жорий асрнинг биринчи ўн йиллигида шиддатли тус олди. Оқибатда эса, Ашхабод давлати 2000 йилнинг январ ойида Туркманистон республикасининг Бакудаги элчихонасини расмий тарзда ёпиб қўйди ва икки давлатнинг кўп маротаба ўтказилган муросага келиш ва ярашувга қаратилган учрашувлари ва музокараларига қарамай, бирон бир якуний натижага эришилмади.
Ашхабод давлати Озарбайжон республикаси томонидан Озарий, Чироқ ва Кепз деб аталаётган Каспий денгиздаги ушбу учала нефт майдонини Туркманистонга қарашли деб таъкидлайди. Туркманистон давлати ушбу учала нефт майдонларини Турманбоши, Усмон ва Сардор деб номлайди ва ушбу мавзуга қатъиятлик билан ёндашади. Мазкур шароитда, каспий денгиз бўйича ҳуқуқий режимнинг йўқлиги ушбу ихтилоф ва келишмовчиликларнинг кучайиб кетишига жиддий туртки беради. Юқорида тилга олинган нефт конлари ва нефт майдонлари Озарбайжон республикасининг нефт қазиб олиш ва экспорт қилишнинг асосий нефт ҳавзалари ҳисобланади. Умуман олганда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳақиқий сиёсий ирода бўлган тақдирда Озарбайжон ва Туркманистон республикалари ўртадаги келишмовчиликларни барҳам беришлари эҳтимолдан йироқ эмас.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.