Тожикистон телевидениясининг Эронга қарши асоссиз иддаолари
(last modified Sat, 12 Aug 2017 06:46:05 GMT )
август 12, 2017 11:46 Asia/Tashkent

Тожикистон ички ишлар вазирлиги яқинда ҳужжатли фильмни намойиш этиб, 1990 йилларда Эроннинг Тожикистон ички ишларига аралашганликликда айблади

Бу фильмда  Тожикистон мустақиллигининг биринчи йилларида  келиб чиққан бўҳронлар жараёнида  Эрон аралашган деган  иддао қилинган.

Мазкур ҳужжатли фильмда ҳибсга олинган айрим  ўз жиноятларини тан олган айрим шахсларнинг сўзларига қўшимча,  бугунги кунда ҳаётда трик бўлмаган айрим шахсиятлар борасида ҳам сўз боради. Бу мавзу эса  маълумотларнинг нотўғлириги ва бу дастурни олиндан тайёрланганлигидан сўзлашмоқда.

Сиёсатнинг бунгунги дунёсида  энг аввало халқ ва оммавий афкор  инкор этиб бўлмайдиган тарихий факт- даллилар ва гувоҳлар хусусан давлатлар ва халқаро ўйинчиларниг ташқи сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатларининг моҳияти тўғрисида тўғри ва мантиқий хулоса чиқаришади.

Эрон ислом жумҳуриятининг Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги элчихонаси ўз баёнотида Тожикистон телевидениясида Эронга қарши асоссиз муҳокама этилган иддаолари ҳамда ихтилоф ва келишмовчилик ҳаракатларини келтириб чиқарилиши икки халқ манфаатлари ва хохиш истаклари тўғри келмаслигини маълум қилди. 

Тожикистон ички ишлар вазирлиги яқинда ҳужжатли фильмни намойиш этиб, 1990 йилларда Эроннинг Тожикистон ички ишларига аралашганликликда айблади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Тожикистондаги элчихонаси чоршанба куни баёнот бериб, Тожикистон телевидениясида Эронга қарши асоссиз ва пуч иддаолар муҳокама этилган ҳужжатли фильмни инкор этди ва афсусланиш билдириб шундай таъкидладики, ушбу ҳужжатли фильмни тайёрлаганлар Эрон ва Тожикистон халқларининг тарихий ва қадимий маданияти, цивилизацияси ва дўстликларига раҳна сололмайди. 

Эрон илчихонасининг қайд этишича, Тожикистон халқи Эрон ислом жумҳуриятининг 1990 йилларда Тожикистон юртида келиб чиққан ички урушлар ва тўқнашувларга барҳам беришда, Тожикистонда тинчлик ўрнатилишида, асосий кафолат берувчи ва тарафларнинг музокара ўтказишларига мезбонлик қилишлари учун муҳим ва конструктив рол ўйнаганини унутмайди.  

Шунингдек ушбу баёнотда келишича, Эрон Тожикистонда мустаҳкам хавфсизликни таъминлашда ва мустақиллигини сақлаб қолишда ва ушбу юртнинг тараққиёт сари олға боришида шунингдек, мамлакат инфратузилмаларини барпо этилишида, тиббиёт ва даволаниш масканларини ҳамда таълим ва спорт йўналишидаги ўқув биноларини қуришда улкан ҳисса қўшди. Бундан ташқари тожик ёшларининг Олий ўқув юртларида таҳсил олишлари учун барча имконият ва шароитларни яратиб берди.   

Албатта айрим минтақавий ва минтақа ташқарисидаги мамлакатлар ва доиралар Эрон ва Тожикистон ўртасидаги яхши ва дўстона алоқаларига рахна солишга уриниб келишмоқда. Улар турли баҳоналар ва  сабаблар билан икки мамлакат алоқаларига путур етказишни истайдилар.

Шундай  мамлакатлар ва доиралар Тожикистоанда катта нуфузга эга бўлгани назарга ташланади. Улар Тожикистонда тинчлик келишувини имзоланганидан бери, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги тарихий муносабатлар ва алоқаларни қайта тиклашга уринаётган шахсиятларнинг обру- эътиборига зарба беришга уриниб келишган.

Таҳлилчиларга кўра собиқ шўролар иттифоқининг хавфсизлик органларидан қолган айрим кишилар маълум мақсадлар билан  танқидчиларга қарши сенариялар ташкил этишга ҳаракатқилиб, эндиликда  Эроннинг Тожикистон ўзгаришларида ижобий роли ва ёрдамларини кўрмаганга олиб албатта Эрон ролин қоралаш йўли орқали,  Эрон ва Тожикистон алоқаларига ҳам зарба беришмоқчи.

Эрон ислом жумҳуриятининг  Тожикистоннинг инфратузилмаларини ривожлантириш учун қўшган ҳисаси ва етказгган кумаклар барчага маълум.

 Масалан Анзоб-Истиқлол номли стратегик тунели, Сангтўда-2 номли гидроэлектростанция, Ибн Сино номидаги касалхонани очилишида Эрон бевосита сармоя етказган.

Имом Хумайний (р.а)  номидаги ёрдам қўмитаси томонидан Тожикистондаги камбағал  оилаларга етказган ёрдамлари, Эроннинг Қизил ярим ой қўмитаси томонидан етказилган кумаклар,  спорт комплексларни қурилиши,  тарихий биноларни реконструктция қилиниши, Тожикистоннинг илмий ва университет марказларига кумаклар, республика миқёсида  ўнлаб техник ва касб-ҳунар марказларини ташкил этилгани каби  ёрдамларни  тожик халқи эсдан чиқаргани йўқ.

Тожикистондаги Эрон ислом жумҳуриятининг  ушбу баёнотида бу масалаларга қисқача ишора этилган.