Мансабни эгалладингми... бажаришинг шарт!
август 21, 2017 12:32 Asia/Tashkent
Тожикистонда давлат мулозимлари ахлоқ кодексига қӯшимчалар киритилди.
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон давлат мулозимлари ахлоқ кодексига қӯшимчалар киритиш ҳақидаги қарорни имзо қилди.
Давлат мулозимлари ахлоқ кодексига киритилган янги ӯзгартиришларга асосан:
1. Давлат мулозимлари ва уларнинг фарзандлари ҳамда оила аъзолари тӯй ва маросимларни дабдабасиз ӯтказиш ҳақидаги қонунга қатъий риоя қилишлари;
2. Мулозимларнинг фарзандлари мактаб ва олий ӯқув юртларига шахсий автомашинада қатнамасликлари;
3.Мулозимлар хизмат машиналаридан ӯзлари ва оила аъзоларининг манфаати учун фойдаланмасликлари шарт қилиб қӯйилган.