Туркия ва Қозоғистон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
Қозоғистон ва Туркия президентлари ушбу телефон суҳбатларида икки мамлакатнинг икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ўзларининг конструктив музокараларини давом эттиришга келишиб олишди
Қозоғистон ва Туркия президентлари телефон орқали суҳбатлашди. Икки мамлакат президентлари телефон мулоқотларида минтақа масалалари ва икки томонлама ҳамкорликларни муҳокама қилишди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон ва Трукия президентлари Нурсултон Назарбоев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон бугун душанба куни телефон билан қилган мулоқотида Остона шаҳрида 10-11 сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ахборот технологиялари бўйича илмий анжуманнинг биринчи галдаги вазифалари хусусида суҳбатлашиб олишди.
Шунингдек, Туркия ва Қозоғистон президентлари ушбу телефон суҳбатларида икки мамлакатнинг икки томонлама алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун ўзларининг конструктив музокараларини давом эттиришга келишиб олишди.
Туркия президенти 9-сентябр куни остона шаҳрига сафар қилиши кутилмоқда.