Мулозим: "Мачитни ёпмасанглар ҳаммангни, муллонгни ҳам ...!" (ВИДЕО)
Видеотасвирда ҳақоратли сӯзлар ишлатилганлиги учун муштарийларимиздан узр сӯраймиз.
Ижтимоий тармоқларда Тожикистон қишлоқларидан биридаги масжидни ёпиш учун келган маҳаллий мулозимнинг "Мачитни ёпмасанглар ҳаммангни, муллонгни ҳам фалон қиламан!"-- дея намозхонларни ҳақоратлагани ҳақидаги видеотасвир тарқалди.
Маълум бӯлишича, масжид Рудакий туманидаги Меҳробод (собиқ Учқӯл) қишлоғида бӯлиб, сӯконғич мулозим шу туманга қарашли Чоряккорон қишлоқ фуқаролари йиғинида дин ишлари ва расм-русумларни тартибга келтириш бӯйича масъул Шокиржон Холдоров экан.
Қизиғи шундаки, ҳукумат бу ахлоқсиз мулозимнинг жиловини тортиш ӯрнига таҳқирли ҳодиса ҳақида хабар берган "Akhbor.com" сайтига тӯсиқ қӯйиб, юқорида номи келтирилган масжидни ёпиб қӯйди. Сӯконғич ходимни эса Рудакий тумани ҳукуматига чорлаб, тушунтириш хати ёзиб олишди, холос...
Таҳқирли видеотасвир Тожикистон ва ундан ташқаридаги ӯнлаб сайтлар орқали тарқатилиб, кейинги кунларда интернетнинг кӯп кӯриладиган видеолавҳаларидан бирига айланган.