Бақоий: сионистик режим минтақа хавфсизлигига қарши энг буюк таҳдиддир
Эрон ТИВ матбуот котиби, деди: сионистик режим минтақа мамлакатларининг тинчлиги, хавфсизлиги ва ҳамкорликларига қарши энг йирик таҳдид ҳисобланади.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, Исмоил Бақоий, ҳафталик матбуот анжуманида, дедики, минтақа мамлакатлари 3 йил олдинги октябр ӯзгаришларидан ишғолий Фаластиндаги мустамликачиликни йӯқ қилиш лойиҳасини бошланиши, Ғаззада оммавий қирғин ва сионистик режимнинг Ливан ва минтақадаги бошқа мамлакатларга қарши ҳужумларидан сӯнг аввалгидан ҳам кӯпроқ сионистик режимни минтақадаги хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликларнинг асосий тӯсиғи эканлигини била олишди.
У қӯшимча қилиб айтди: буюк Исроил деган хаёлий режа, сионистик режимнинг Ливан, Сурия га қарши ҳужумлари ва минтақадаги кӯп мамлакатлар, жумладан Покистон, Туркия ва Арабистон келишувларида қатнашган мамлакатларни таҳдид қилиши, минтақа мамлакатларини ӯтмишдагидек АҚШ томонидан хавфсизлигини таъминланиши даъвосига таянишлари мумкин эмаслигини кӯрсатди.
АҚШ минтақадаги нотинчликлар сабабининг бир қисмидир
Эрон ТИВ изҳор қилдики, АҚШнинг ӯзи минтақадаги нотинчликлар сабабининг бир қисмидир.Бақоий қӯшимча қилиб айтдики, АҚШнинг сионистик режимни ҳамматомонлаа ҳимоя қилиши ва бу режим учун таблиғот жиҳатидан қалқон сифатида бӯлмаганида, бу режим минтақада юзсизлик билан жиноятлар содир қила олмасди.
АҚШ ҳатти ҳаракатлари тӯхтатилиши шарти билан Ҳурмуз бӯғози очилади
Эрон ТИВ матбуот котиби, Эронни Ҳурмуз бӯғозини қайта очиш учун қӯйган шартларига ишора қилиб, деди: Ҳурмуз бӯғози Эрон ва Уммон ӯртасидаги ихтилофлар сабаб ёпилмаган. Унинг асл сабаби АҚШнинг Эронга қарши ҳужуми ва Ҳурмуз бӯғозидан суиистеъмол қилиш эди.Бақоий яна айтдики, Ҳурмуз бӯғозини очилиши бу бӯғозга юклатилган вазият шартига бориб тақалади.Биз ҳалиям уруш вазиятидамиз ва АҚШ денгиз қӯршови ва АҚШнинг қрнунбузарликлари давом этар экан, Ҳурмуз бӯғози тинч сув йӯлакка айланган дейиш мумкин эмас.У таъкидлади: АҚШ ӯз ҳаракатларири тӯхтатиши керак токи кейинги одимлар хусусида суҳбатлашайлик.