Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ва Россия президентлари билан телефонлашди
(last modified Mon, 23 Oct 2017 08:06:05 GMT )
октябр 23, 2017 13:06 Asia/Tashkent

Қирғизистон президенти ўзбекистонлик ва россиялик касбдошлари билан телефон орқали суҳбатлашган.

Атумбаев ва Путин телефон орқали бу суҳбатларида қирғиз-рус ҳамкорликлари ҳамда  Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги минтақалар ва иқтисодий алоқалар масалаларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат чоғида Атумбаев  шунингдек  Путинга қирғиз халқига беминнат ёрдамлар кўрсатгани ва Россия давлатини Қирғизистондаги муҳим ижтимоий- иқтисодий лойиҳаларни ижро этиш жараёнида фаол қатнашгани учун миннатдорчилик билдирди.

Атумбаевни   Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегараларида вужудга келган муаммоларни кўриб чиқиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг фавқулода йиғилишини ўткказишни таклиф этганидан кейин уни ўз касбдошлари билан телефонлашгани ҳақидаги хабарлар тарқатилган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев шунингдек Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Қирғизистон ташаббусига кўра Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Кун .ўз сайтигаькўра, Шавкат Мирзиёев мулоқот аввалида Алмазбек Атамбоев ҳамда қардош қирғиз халқини 15 октябрь куни президентлик сайловининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий муборакбод этди.

Умумхалқ сайлови натижалари Қирғизистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рўй бераётган ўзгаришларга мамлакат аҳолиси юксак ишонч билдириши ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашидан далолат экани алоҳида қайд этилди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Президентига президентлик сайлови муносабати билан самимий табрик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Қирғизистон икки мамлакат ўртасида кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга, дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 15 октябрь куни ўтказилган сайловида Социал-демократик партия номзоди, Атамбоев томонидан қўлланган Сооранбай Жээнбеков ғолиб чиқди. У қарийб 55 фоиз овоз олди, иккинчи асосий Ўмурбек Бабанов эса 38 фоизга яқин овоз тўплади.
Экпертларга кўра Атумбаев Қирғизистонни таҳдид этадиган эҳтимолий муаммолардан хотиржам бўлиш учун Россия ва Ўзбекистон президентлари билан телефонлашган.

 Бошқа таҳлилчилар ҳам  Қирғизистон президентининг бундай ҳатти -ҳаракатларини Ўзбекистон билан рақобат арсасида бўлган Қозоғистонга жиддий зарба бўлиши мумкин деб баҳолашмоқда.

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг кенг ҳудудга эга ва Ўзбекистон эса кўпжамиятли республикалар сифатида  минтақа бошқарувини қўлга олиш учун олдин кўп рақобат қилишарди. Дарвоқи Қирғизистон президентининг сўнги ҳатти ҳаракати уни Ўзбекистонни кўпроқ қўллаб қувватлашишидан далолат бермоқда.

Айтиш керакки, жорий йилнинг 12 октябрида Қирғизистон президентлик сайлови номзодларидан бирини Қозоғистон президенти билан учрашганидан кейин  икки мамлакат алоқалари совуқлашиб  чегараларида бўҳронни вукжудга келтирди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаевни Қозоғистонга қарши тутган позициясидан кейин Остона ва Бишкек ўртасидаги алоқалар янада ёмонлашди.

Ўтган ҳафта Қирғизистон президенти Алмазбек Атумбаев Қозоғистонни Қирғизистон ички ишларида аралишишда айблаганди.

«Мен ҳозирда Қирғизистоннинг вилоятларига бормоқдаман, президент сифатидаги сўнгги учрашувларни ўтказмоқдаман. Бир кун олдин Таласда, кеча эса Ўш ва Жалолободда бўлдим. Бу 3 кун давомида мен Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида рўй бераётган алғов-далғовликка гувоҳ бўлдим.     Биз хорижий ҳукуматлар ва олигархлар ўз вакилларини ўтказишга уринаётганини кўрмоқдамиз ", - деди у.

«Афсуски, бугунги кунда мамлакат ўз мустақиллигини нафақат чет эл қўшинларининг киритилиши билан, балки бошқаларга хизмат қиладиган қандайдир шахсни шунчаки сотиб олиш ва Қирғизистонга давлат раҳбари сифатида ўтказиш туфайли ҳам йўқотиши мумкинлигини кўрмоқдамиз. Лекин мен бу ҳеч қачон содир бўлмайди, деб биламан. Кимдир қўшни уйга ўт қўйишни хоҳласа, шамол ўзгариши мумкинлиги ва ўз уйи ҳам ёниб кетиши эҳтимоли борлигини унутмаслиги керак. Биз – қўшнилар тинчлик ва дўстликда яшашимиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак.   Ҳеч ким ва ҳеч қачон икки биродар халқни бир-бири билан можарога боришига мажбурлай олмайди», - дея қўшимча қилиб ўтди А.Атамбоев.

Бунинг аксича Қозоғистон давлати ҳам Қирғизистон президентининг барча айбловларини рад этиб, Қирғизистон президентлик сайловларини кузатиш учун ўз назоратчиларини билвосита тарзда бу мамлакатга юборишдан воз кечди.

.