Туркманистон ва Тожикистон республикалари президентларининг учрашуви
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2 ноябрь куни Тожикистонга расмий ташриф билан борди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Туркманистон ва Тожикистон республикалари президентларининг учрашуви”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2 ноябрь куни Тожикистонга расмий ташриф билан борди. Навбатдаги туркман-тожик учрашуви илгари эришилган ҳукуматлараро битимларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаш кўзда тутилган. Сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш йўлларини ўрганиб чиқиш ҳамда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш мавзуси иккала давлат раҳбарларининг музокараларида кун тартибидан жой олди ва диққат марказида бўлди. Ушбу учрашувдан бир кун олдин, Тожикистон ва Туркманистоннинг давлат ҳамда хусусий секторининг фаоллари ва намояндалари ўртасида қўшма тижорат конференция ўтказилди. Ушбу тижорат соҳасига бағишланган анжуманда томонлар иқтисодий ва савдо алоқаларни ҳамда ҳамкорликларни кенгайтириш ва ривожлантириш шунингдек икки томонлама инвестиция ва сармояларни жалб қилиш, минтақавий ва халқаро муштарак лойиҳаларнинг ижроси юзасидан кўзда тутилган масалаларни ўрганиб чиқишди ва фикр алмашдилар.
Гурбангули Бердимуҳамедов ва Имомали Раҳмон ўртасида музокаралар якунлари бўйича кўп қиррали давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Туркманистон президентининг Тожикистонга сафари давомида икки давлат раҳбарлари турли соҳалар бўйича 13 та ҳужжатни имзолашди. Айрим хавфсизлик масалаларига қарамай, Турманистон ва Тожикистон президентлари бир бирлари билан учрашган чоғларида икки юртнинг ҳамкорликларини сезиларли даражада кенгайтиришни таъкидлашларидан ташқари, минтақа ва халқаро майдонда юз бераётган айрим муҳим сиёсий мавзуларни ҳам кенг қамровда ўрганиб чиқишди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг Тожикистонга уюштирган сафари икки давлат расмийларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, инсонпарварлик ва икки мамлакат халқларининг дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган махсус эътиборлари, икки юртнинг ҳамкорликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашда зарурий ва керакли принциплардан ҳисобланишини англатмоқда.
Душанбе ва Ашхабод давлатларининг раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан амалга ошириши кўзланган ишлар минтақа ва халқаро механизм доирасида ижро этилади. Шу боис, Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Имомали Раҳмоннинг учрашувида томонлар икки юрт алоқаларини халқаро ташкилотларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Икки давлат етакчилари ўртасида бўлиб ўтган музокараларнинг асл мақсади шуни кўрсатмоқдаки, Душанбе ва Ашхабод хавфсизлик соҳасидаги муҳим масалаларни ҳал этиш йўлларини, минтақавий сиёсий ва хавфсизлик ташкилотларида эмас балки, халқаро муассасаларда фаол иштирок этиб ушбу механизм доирасида таъсирли ва самарали ҳал этилишини кўзлашмоқда. Туркманистон ва Тожикистон республикаларининг президентлари Бирлашган миллатлар ташкилоти сингари халқаро ташкилотларда ҳамкорлик қилишларини таъкидлашлари ва ушбу муассасаларда халқаро масалаларни ҳал этишда барча томонлама восита сифатида дунёда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва таъминлашга қаратилган мулоҳазалари ушбу доирада таҳлил этилишига туртки беради. Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликларни қўллаб қувватлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида юк ташиш, энергетика, саноат, тижорат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида алоқаларни олдингидан кўра янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишни икки мамлакатнинг савдо алоқаларини мустаҳкамлашга эҳтиёж сезади деб аташди ва икки юртда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни аниқлаш, экспорт ва импорт имкониятларини ўрганиш ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасида янги моделларни қидиришни таъкидлашди.
Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Тожикистон-Афғонистон-Туркманистон темир йўлини қуриш ишларига қаратилган лойиҳаларнинг ижро этилиши, минтақада юк ташиш ва транспортировка лойиҳаси сифатида икки баробар аҳамиятли эканлиги ҳам, икки тараф учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари икки давлат раҳбарларининг музокаларида терроризмга ва наркотик моддаларга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш масаласи ҳам диққат марказида бўлди. Шунингдек, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбедаги музокараларда Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилишди. Шу нуқтайи назардан таъкидланишича, вақтнинг ўзи қўшни давлатдаги вазиятга фақат тинч, сиёсий воситалар орқали, Афғонистоннинг барча масъул ва конструктив кучлари иштирокида кенг умуммиллий мулоқот асосида ечим топиш мумкин эканини кўрсатиб берди. Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг ҳарбий, куч усуллари самарасиз ҳамда ҳеч қандай истиқболга эга эмас. Туркманистон раҳбари Афғонистонга халқаро ҳамжамият, биринчи навбатда БМТнинг тинчликпарварлик салоҳиятини янада кенгроқ жалб этишга чақирди. «Биз афғон ҳукуматига фаол халқаро ёрдам бериш, мамлакатнинг минтақавий ва глобал иқтисодий жараёнларига самарали интеграциялашуви, айниқса энергетика ва транспорт каби муҳим соҳаларда кўмак кўрсатишни қўллаб-қувватламоқдамиз», - дея маълум қилди Туркманистон раҳбари. Унинг таъкидлашича, 14-15 ноябрь кунлари Ашхободда Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик Конференцияси ўтказилади. Туркманистон президенти режалаштирилаётган форум самарадорлигига ҳамда Тожикистон делегациясининг унинг ишида иштирок этишига умид билдирди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.