Қозоғистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар кенгаймоқда
Иккитомонлама ҳамкорликларни ривожлантириш чорчубасида Покистон ва Қозоғистон давлатлари ҳарбий ҳамкорликларига ҳам алоҳида эътибор қаратишоқда.
Яқинда бу икки мамлакат ҳарбий соҳасининг юорри мартабали масъуллари ўртасида ўзаро ҳарбий ҳамкорликларни кучайтиришга оид шартнома имзоланди.
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Покистон давлатлари ҳарбий делегациялари томонидан икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтиришга оид шартнома имзоланди.
"Казинформс" ахборот сайтининг кечанги хабарига кўра, Покистон қуролли кучлари бош штаби раиси Молик Зафар Иқбол бошчилигидаги бу мамлакат ҳарбий делегациясини Остонага ташрифи жараёнида ушбу шартнома имзоланган.
Қозоғистон армияси бош штаби раиси ва бу мамлакат мудофаа вазири муовни Мурат Майкеев Остона шаҳрида Покистон қуролли кучлари бош штаби раиси ва уни ҳамроҳлик қилган аделегацияни қабул қилгаида икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашди.
Томонлар бу учрашувда Афғонистон масаласини ҳам муҳокама қилишди.
Айтиш керакки сўнгги йиллар ичида Марказий Осиё минтақаси турли нуқтаи назардан Покистон ва Ҳиндистон давлатларининг сиёсий ва ҳарбий алоқалари майдонига айланган,
Иккита рақиб бўлган Ҳиндистон ва Покистон қўшни давлатлари Маркзий Осиё республикалари билан ҳарбий соҳадаги алоқаларни кучайтириш ҳамда шу восита билан олдингиданда минтақавий ва стратегик позициясини мустаҳкамлашга уриниб келишмоқда.
Бу орада Қозоғистон давлатини халқаро ҳарбий бозорларга чиқишга қизиқаётгани Покистон давлатини Остона билан ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиши шунингдек фурсатдан фойдаланиб лозим ва жиддий одимлар ташлашига сабаб бўлмоқда.
Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлари жумласидан бу икки мамлакатнинг ҳарбий бўлинмаларни тайёрлаш, ҳарбий таълим бериш, ҳамда ҳарбий техника ва тажҳизотлар соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтиришларига ишора қилиш мумкин.
Шу ҳол билан бирга айрим экспертлар Исломобод ва Остона давлатлари ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик тармоқларида ҳамкорликларни кенгайиши ҳарбий ҳамкорликлар доирасидан ҳам кенгроқ ва мустаҳкамроқ эканлигини таъкидлашмоқда.
Чунки Марказий Осиё давлатлари жумладан Қозоғистоннинг энг асосий хавотирланишларидан бири Афғонистон ҳудудларида террорчи гуруҳларнинг ҳузури ва бу мамлакатда нотинчликларни илгаригидек давом этиши ҳисобланади. Бундан ташқари ИШИД террорчи гуруҳининг жангари ва террорчиларини Афғонистонда ҳузури ва айрим минтақаларида нуфуз топишгани Маркзий Осиё давлатлари ташвишларини янада кўпайтирмоқда. Марказий Осиё минтақаси давлатлари Афғонистон ҳудудлари орқали террорчилик ва эктремистик гуруҳларни бу мамлакатларга хавфсизлигига салбий таъсир ўтказиши ҳамда террорчиларни шу восита билан минтақага киришидан хавотирланишмоқда.
Россиялик сиёсий эксперти Аркадий Дубнов бу борада қуйидагича фикр билдиради:
ИШИД террорчи гуруҳи ташқаридан келган бир гуруҳдир, шу сабабдан Афғонистон давлати ва халқи ҳеч қачон уни қабул қилмайди ва унинг ҳузурига чидай олмайди. Чунки афғонистонликлар одатда бегоналарни яхши кўрмайдилар, шу ҳол билан бирга ИШИД террорчи гуруҳининг жиноятлари ва идеологиясига эътибор бериб бу гуруҳ минтақа учун жиддий таҳдид эканлиги яққол назарга ташланмоқда.
Қозоғистон давлати ҳам шу сабабдан Афғонистондаги террорчи ва экстремистик гуруҳлар фаолиятини олдини олиш йўлида Покистон билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда.
Покистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришга тўртки берадиган бошқа омиллар ва имкониятлардан бири бу мамлакатлар хусусан Покистонни Афғонистоннинг ҳарбий соҳасига таъсир ўтказиш ва нуфуз топишга урниб келаётганидир.
Қозоғистон ҳам Афғонистоннинг ҳарбий тажҳизотларини модернизация қилиш ва янгиллашга ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини эълон қилган. Остона давлати шунингдек турли семинарларни ўтказиши билан Афғонистонда фаолроқ ҳузур топишни назарга тутган.
Бу эса шу ҳолдадирки, Покистон давлати ҳам Афғонистоннинг ҳарбий соҳаси ва бўлинмаларига алоҳида эътибор қаратиб, ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириши билан ўз навъида Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларига таъсир ўтказишни мақсад қилган.
Кобулдаги "Котиб" унивеситети сиёсий илмлар факультети устози Закия Одилий деди: Афғонистоннинг геополитик позициясига эътибор бериб, бу мамлакат Маркзий Осиё ва Осиё жануби ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришда муҳим рол ўйнаб, минтақавий ҳамкорликларда ҳам ўз имкониятлари ва потенсиларидан юқори даражада фойдаланиши мумкин .
Шундай бир вазиятда Покистон ва АҚШ ўртасидаги сўнгги кескинликларга эътибор бериб, Исломбод давлатини шарқ томон юз келтиргани ҳамда Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтириш қарорига келгани, рамзли бир сиёсий таблиғот нуқтаи назаридан ўта муҳим масала ҳисобланади.
Бундан ташқари Покистон давлати Ҳиндустон давлатига ҳам Марказий Осиё ва Қафқоз минтақасида нуфузга эгалиги ҳамда ШҲТ чорчубасида Марказий Осиё давлатлари билан кенгайиб бораётган ҳаҳамкорликларни йўлга қўйганлигини намойиш бериш қарорига келгани айтилади.