Тожикистон чегара кучлари Афғонистон иддаоларини рад этди
(last modified Tue, 14 Nov 2017 13:13:52 GMT )
ноябр 14, 2017 18:13 Asia/Tashkent
  • Тожикистон чегара кучлари
    Тожикистон чегара кучлари

Тожикистон чегара кучлари қўмондонлиги гиёҳванд моддалор контрабандасига қарши кураш баҳонасида тожик чегара кучлари афғонистонликларни ўлдирмоқда деган афғон масъуллари ва ОАВининг иддаоларига аксиламал кўрсатди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Тожикистон чегара кучлари идораси чиқарган баёнотида  гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш баҳонаси билан тожикистонлик чегарачилар Афғонистонинг тинч аҳолисини ўққа тутиб ўлдирмоқда деган афғон масъулларининг иддаоларини рад этиб,  бундай иддаолар ва ёлғон хабарларни тарқатишдан мақсад иккита дўст мамлакат ва халқ ўртасида душмналикни келтириб чиқариш ва конструктив алоқаларига зарба етказишдан ўзга нарс эмас деб эълон қилди.

Олдинроқ Афғонистоннинг расмий ОАВи ва чегара кучларининг юқори мартабали масъулларидан бири генерал Муҳаммадамон Насим ҳамда бу мамлакатнинг Бадахшон вилояти кенгаши аъзоси Толиббиддин Қодирий  тожик чегарачилари хизматлари учун ўз давлатидан  медаль олиш мақсадида  Афғонистон ҳудудидаги тинч аҳолини ўққа тутишган деб иддао қилишганди.

5 ноябрь куни  Афғонистон шимоли шарқидаги Бадахшон вилояти Ишкошим туманида  тожик чегарачиларини гиёҳванд моддалар контабандистларига қарши ўтказган амалиётларида 3 нафар ҳалок бўлганди.

Ёрлиқ