Тожикистон университет профессори: Эроннинг душмани бизнинг душманимиз
(last modified Mon, 23 Jun 2025 11:15:31 GMT )
июн 23, 2025 16:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистон университет профессори: Эроннинг душмани бизнинг душманимиз
    Тожикистон университет профессори: Эроннинг душмани бизнинг душманимиз

Сионистик режим ва АҚШнинг Эронга қилган ҳужумларига жавобан, Тожикистондаги Халқаро чет эллар университети профессори Эроннинг душмани бизнинг душманимиз, Эрон хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиз, деб айтди.

Бугун Тожикистон Халқаро хорижий тиллар университети профессори Шарифмурод Исрофилниё ўз сўзларида, Исроил режимининг Эрон Ислом Республикасига ҳужуми зулматнинг ёлуғлик, қоронғуликнинг ёруғликка, иблис кучларининг илоҳий кучларга ҳужумига ўхшайди, деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича тожикистонлик олим Исрофилниё шунингдек, ишончим комилки, ҳақиқат ботил устидан ёруғлик зулмат устидан ғалаба қозонади ва Теҳрон душманга қаттиқ жавоб қайтаради ва бу урушни мағрулик билан тугатади, деб таъкидлади.

Исроил режимининг Эронга қилган бу шафқатсиз ҳужумини барча масъулият билан қоралайман. Эрон тарих давомида, ҳеч қайси давлатга болтсриб кирмаган. Аксинча у энг қадимги маданият ва цивилизацияларнинг бешиги бўлиб, ундан бошқа халқлар ҳам баҳраманд бўлгана. Эроннинг ўз чегаралари ва ватанни ҳимоя қилиши Эрон маданияти ва цивилизациясининг ҳимоясидир. Исроил режими бу шафқатсиз ва қўрқоқ уруш билан  маданият ва цивилизация бешигини нишонга олмоқда ва у барбод бўлади, деб эълон қилди.

Исрофилниё шунингдек, мен ИШИД ва Исроил режимининг ёвуз сиоинстик  режим ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмайяпман, дея айтди. 60 мингдан ортиқ бегуноҳ фаластилик аёл ва болаларни қони бу ҳалокали вампир режимнинг елкасида эканлигига тўхталиб ўтган бу тожик олими, уруш, аввало маданият ва маданий мулоқотга  зарба келтиради, бу адолатсиз ва ғайриинсоний уруш тезроқ тугаши керак деб қўшимча қилди.

Барча тожикистонликлар  Эронни қўллаб- қувватлаши ва Исроил режимининг Эронга ҳужумини эса чин юракдан қоралайди. Тожик халқининг позициясини билиш учун мамлакат ОАВлари саҳифалари ва кибермаконга бир марта қадрлашни ўзи кифоя. Бизнинг нуқтаи назаримиздан, Тожикистон халқи, Эрон бизнинг тарихий ватанимиз ва биз ўзимини ҳеч қандай тарзда Эрондан, тилимиз ва маданиятимиздан алоҳида ҳисобламаймиз. Эроннинг душмани бизнинг душманимиз. Эронниг хавфсизлиги бизнинг хавфсизлигимиздир, деб   аниқлик киритди, бу тожикистонлик донишманд.