Қозоғистонда аёлларнинг исломий кийиниши ман этилиши мумкин
(last modified Sat, 25 Nov 2017 12:06:56 GMT )
ноябр 25, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда аёлларнинг исломий кийиниши ман этилиши мумкин

Қозоғистон ҳукумати аёллар учун исломий кийинишни ман этувчи қонун лойиҳасини парламентга топширди.

ИСНО берган маълумотларга кўра, Қозоғистон Диний ишлар вазири Нурлан Ермекбаев ушбу қонунга биноан юзни беркитувчи ҳар қанақа кийимлардан фойдланиш хавфсизлик  масаласи боис ман этилишини  баён қилган.

Мазкур лойиҳада чет элларда диний мактабларда ўқиётган қозоқ талабалари, давлат идораларида ишловчи шахсларнинг диний фаолиятлари ҳамда диний шахсларнинг уйланиш маросимларини ҳам назорат қилиш назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳаси йилнинг охирида тасдиқ этилиши айтилмоқда. Мазкур мамлакатдаги  18 миллион аҳолининг 70 фоизи мусулмондир.