Туркманистон ТИВ раҳбари Кобулда Ашраф Ғани билан учрашди
Туркманистон табиий газини Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Ҳиндистонга етказиб бериш лойиҳасини ижро этиш мақсадида минтақа мамлакатлари ўртасида илгаригидек маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
Туркманистон ташқи ишлар вазири, Рашид Мардов Кобул шаҳрида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашиб, иккитомонлама ҳамкорликлар ва ТАПИ номли лойиҳа масаласини муҳокама қилди.
Бу учрашувда Рашид Мардов Ашхобод давлатини минтақадаги иқтисодий лойиҳаларни ҳимоя қилишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берди. Ашраф Ғани ҳам ТАПИ номли ушбу лойиҳани олқишлади.
Ашхобод ва Кобул давлатлари Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Ҳиндустонга Туркманистоннинг табиий газини етказиб беришга оид ТАПИ лойиҳасида фаол қатнашишни назарга тутганлар. Бу лойиҳа ижро этилганида мазкур мамлакатларининг иқтисодиёт соҳаларида ижобий ўзгаришлар вужудга келиши мумкин.
ТАПИ номли Туркманистон табиий газини етказиб беришга оид лойиҳа йилида 30 миллиард кубометр табиий газни Афғонистон ва Покистон ҳудуди орқали Ҳиндистонга етказиб берилиши кутилмоқда.
Бундан олдин ҳам ТАПИ лойиҳаси жорий йилда ишга туширилиши айтилганди.
Аммо яқинда ТАПИ лойиҳасини 2018 чи йилда фойдаланишга топширилиши эълон этилди.
Бундан ташқари ТАПИ лойиҳаси йўналиши орқали табиий газ қувурларини тортиш харажатлари 9 миллиард доллардан кўпроқ эканлигини таъкидланди.
Аммо айрим таҳлилчиларга кўра, келгуси йилда ҳам ушбу буюк лойиҳани ишга туширилиши эҳтимолдан йироқ кўринади.
Ҳатто айрим иқтисодий ва энергетика соҳасининг экспертлари табиий газ етказиб беришга оид ушбу лойиҳани ишга туширилишга ишонмайдигалигини маълум қилишган.
Улардан бири Россиянинг тарих фанлари устози ва сиёсий экспертларидан бири Александр Князевдир.
У шунингдек Туркманистон табиий газини Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Ҳиндистонга етказиб бериш ва бу масалага нисбатан айрим томонларнинг позицияси борасида ўз фикрини билдирган.
Унга кўра, кўп эҳтимоллар билан Туркманистон давлати ТАПИ номли газ етказиб беришга оид қувурлар линиясини қурилиши ва табиий газини хорижга экспорт этиш мавзуси унча мувафаққиятли бўлмагани пайқаган.
Шундай бир шароитда Туркманистон табиий газини ТАПИ лойиҳаси чорчубасида Ҳиндистонга экспорт этиш минтақадаги иккита қўшни мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларига оид энг муҳим ва буюк лойиҳа ҳисобланади.
Бу лойиҳани амалга оширилиши мазкур мамлакатларнинг саноат ва иқтисод системасига чуқур таъсир ўтказиб бу тармоқларида улкан ўзгаришларни вужудга келтириб тараққиёт сари йўл олишларини жадал билан давом этишига кумаклашиши мумкин.
Шу билан бирга, газ еткзиб беришга оид ушбу лойиҳадан фойдаланиш йўлида ҳам кўп муаммолар ва монеалар мавжудлиги айтилади.
Айтиш керакки Афғонистон ва Покистон ҳудудлари орқали Туркманистоннинг табиий газини Ҳиндистонга етказиб беришга мўлжалланган ТАПИ номли лойиҳа ҳужжати 2010 чи йилнинг 11 декабрида имзоланганди.
Олдинроқ 2007 чи йилда ТАПИ номи ушбу лойиҳага оид келишув меморандум ҳам Афғонистон, Туркманистон,Покистон ва Ҳиндустоннинг уша вақтдаги раҳбарлари томонидан имзоланганди.
Ҳаққтан ҳам ўтган бир даҳа ичида, бу йўналишда жойлашган турли мамлакатлар масъуллари томонидан табиий газ экспорти ва етказиб бериш қувурларини қуриш борасидаги бир нечта келишув меморандум имзоланганди.
Туркманистоннинг табиий газини Ҳиндистонга етказиб бериш қувурларини қуриш шартномасини қайта имзоланиши бу йўналиш ва лойиҳани амалга ошириш йўлидаги айрим монеалардан далолат бермоқда.
Минтақадаги нотинчликлар, бу йўналишнинг узоқлиги, иқтисодиий йўналиш бўлмагани ҳамда сармоя киритишда бу йўналишда жойлашган мамлакатларнинг кучсизлиги ва хорижий инвесторларнинг мавжуд бўлмаган ушбу муаммолар сирасидан эканлиги айтилади.