Бишкекда туркий тилдаги давлатлар Парламент ассамблеясининг еттинчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Mon, 11 Dec 2017 12:24:44 GMT )
декабр 11, 2017 17:24 Asia/Tashkent
  • Бишкекда туркий тилдаги давлатлар Парламент ассамблеясининг еттинчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтди
    Бишкекда туркий тилдаги давлатлар Парламент ассамблеясининг еттинчи ялпи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси йигилишида илк марта катнашмокда, делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Наримон Умаров бошчилик қилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги «Ала-Арча» давлат кароргохида якшанба куни туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясининг 7-ялпи мажлиси булиб ўтди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Апа ахборот агентлиги хабар берди. 

Тадбирда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар – Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия ва Озарбойжон парламентларининг спикерлари иштирок этди. Венгрия парламенти вице-спикери Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Туркманистон делегацияси фахрий меҳмонлар сифатида таклиф этилган. 

Ўзбекистон туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси йигилишида илк марта катнашмокда, делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Наримон Умаров бошчилик қилди.

Йиғилиш бошланишидан аввал 1916 йилги фожиали ҳодисаларда ҳалок бўлганлар хотирасига атаб барпо этилган “Уркун” мемориалига, шунингдек 1930-йиллардаги қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган “Ата-Бейит” мемориал мажмуасига гуллар қўйишди. 

2018 йилда туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеясида раислик Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.

Йиғилиш иштирокчилари кун тартиби доирасида ташкилотнинг бўлажак фаолиятига алоқадор масалаларни кўриб чиқишди ва туркий тилдаги мамлакатлар Парламент ассамблеяси раиси ўринбосарларини сайлашди. Шунингдек, қатнашчилар Бишкек декларациясини қабул қилишди.

Ёрлиқ