Тошкент ва Бишкек ўртасида авиарейслар сони кейинги ҳафтадан оширилади 
(last modified Sat, 16 Dec 2017 13:41:13 GMT )
декабр 16, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Бишкек ўртасида авиарейслар сони кейинги ҳафтадан оширилади
    Тошкент ва Бишкек ўртасида авиарейслар сони кейинги ҳафтадан оширилади

Қирғизистон томони 2 та авиарейсни ва Ўзбекистон томони 2 та авиарейсни амалга оширади

23 декабрдан Бишкек-Тошкент ва Тошкент-Бишкек авиарейслари ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади, 2018 йилдан эса Ўш-Тошкент ҳамда Тошкент-Ўш авиарейси тикланади. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт ва йўллар вазири Жамшидбек Калилов Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф якунлари бўйича журналистларга айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон томони 2 та авиарейсни ва Ўзбекистон томони 2 та авиарейсни амалга оширади.Кейинги йилдан Тошкент-Бишкек-Балиқчи темир йўл рейси йўлга қўйилади, бу мавсумий рейс бўлади, кўпроқ туристларга мўлжалланади, дея қўшимча қилиб ўтди у.

«Автотранспорт бўйича Қирғизистон минтақалари ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасида мунтазам йўловчи йўналишларини тиклаш имконияти кўриб чиқилмоқда. 2018 йилдан мамлакатлар ўртасида юк ташувлари бўйича ҳам ишлар тикланади.

Ташувлар учун ички тарифларни тартибга келтириш бўйича музокаралар олиб борилди, бу бизнинг ташувчилар учун муҳим ҳолат. Бу ҳозирда мамлакат шимолидан жанубига олиб ўтилаётган деярли барча юклардир, - дея хабар берди Жамшидбек Калилов.

Ёрлиқ