Осиё тараққиёт банки Туркманистонга қарз беради
Осиё тараққиёт банки келгуси икки йил ичида Туркманистонга 950 миллион доллардан кўпроқ доллар миқдорида кредит ажратишни режалаштирган.
Ашхободдан Форс ахборот агентигининг хабар қилишича, Осиё тарққиёт банки 2018-2019 чи йиллар мобайнида Туркманистонга сармоя киритишга оид 2 йиллик янги лойиҳасини ратификация қилди.
Мазкур хабарга асосан келгуси икки йил ичида Осиё тараққиёт банки томонидан Туркманистонга ажратиладиган кредитнинг ҳажми 950 миллиондан зиёдир. Ушбу кредит Туркманистоннинг энергетика, транспорт, ҳамда хусусий сеткорини рвиожлантиришга йўналтирилади.
Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилиши кутилаётган бу маблағнинг 150 миллион доллари Маркзий Осиё республикаларнинг электр- энергия тармоғини Афғонистонгача етказиб бериш, 600 миллион доллари темир йўлларни модернизация қилиш ва 200 миллион доллари ҳам Туркманистоннинг хусусий секторинии яхшилашга сарфланиши айтилади.