Январ 06, 2018 18:10 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимолидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида ўзбек ва тожик фуқаролари купаймоқда
    Афғонистон шимолидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида ўзбек ва тожик фуқаролари купаймоқда

Ушбу мамлакатлар фуқароларининг ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида туриб Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучларига қарши ҳамда Афғон халқига қарши жанг қилияпти

Афғонистоннинг шимолидаги армия қўмондонининг маълум қилишича, Қатар, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон ва Чеченистон республикаларининг фуқаролари Афғонистон шимолидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида кўпаймоқда. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон шимолий округининг армия қўмондони бугун шанба кунги чиқишида, ушбу мамлакатлар фуқароларининг ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида туриб Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучларига қарши ҳамда Афғон халқига қарши жанг қилаётганини айтди. 

Шунингдек, Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоят ҳокимлигининг матбуот вакили ҳам бу ҳақда шундай маълум қилдики, Афғон хавфсизлик кучлари ва армияси томонидан сўнги ҳафтада Жузжон вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши олиб борган амалиётларида ушбу террорчилик гуруҳининг хорижлик аъзолари мазкур минтақадан қочиб кетишга мажбур бўлишди.  

Ёрлиқ