Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга қилган ташрифи
(last modified Sun, 25 Feb 2018 09:01:44 GMT )
феврал 25, 2018 14:01 Asia/Tashkent

Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга қилган ташрифи”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация Фарғона шаҳрига сафар қилди. Делегация таркибидан ҳукумат аъзолари, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарларидан ўрин олган. Фарғонада Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда икки мамлакатнинг ҳукумат аъзолари, тегишли вазирлик, қўмита раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидлади. Бугунги кунда икки руспублика ўртасида товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликлар миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган саноат кўргазмалари ва бизнес форумлар ўтказилди ва бу ишлар айни пайтда ҳам давом этмоқда. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда.

    Мазкур комиссиянинг мажлиси амалий руҳда бўлиб ўтганлиги қайд этилди. Унда кўплаб масалалар муҳокама қилинган. Ўзбекистон — Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари томонидан бир қатор ҳужжатлар тайёрланди. Учрашув якунлари бўйича қўшма баённома имзоланган. Ўзбекистон расмийларининг Марказий Осиё республикаларига жумладан Ўзбекистон бош вазирининг Тожикистонга сафар қилиши ҳам Ўзбекистон пезиденти Шавкат Мизиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар йўналишида ички ва ташқи сиёсатларда катта ўзгаришлар рўй берияпти. Шу жумладан Тошкент давлати Ўрта Осиё республикалари билан чегара муаммоларини ижобий ҳал этилишига жиддий ёндашмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги айрим ихтилофлар собиқ иттифоқдан қолган меросдир. Бу икки мамлакат ўртасидаги айрим келишмовчиликлар ва чегара масаласидаги муаммолар, иккала мамлакатнинг мустақилликка эришганидан кейин бошланган эди.

      Икки республика ўртасида сув манбалари ва чегара масаласидаги ихтилофлар олдинги йилларга  бориб тақалади. Бир неча йил олдин ҳам ушбу муаммолар ва масалалар  икки республика ўртасидаги рақобатга айланиб ўзаро алоқалар ва ҳамкорликларга ҳам соя солган эди. Шавкат Мизиёевнинг Ўзбекистон республикаси президенти этиб сайланганидан кейин икки мамлакатни ўзара алоқаларини яхшилашга доир саъй-ҳаракатлари хусусан Тошкент давлатини икки республика ўртасидаги муаммоларга ечим топиш учун интилишлари, ҳар икки республика ўртасидаги алоқаларни оддийлаши ва яхшиланишига замин яратмоқда. Ўтган даврда чегара масалалари, Марказий Осиёдаги сув манбалари икки юртда яшайдиган ўзбек-тожик халқларининг маданий муаммолари  икки республиканинг минтақавий ҳамжиҳатлиги, ҳамкорлиги ва ўзаро шериклиги йўлига тўсқинлик қилаётган масалалардан бўлган.  Ҳар ҳолда бугунги кунда ҳар икки давлатнинг ўзаро муносабатларни тартибга солиш ва яхшилашга қилаётган ҳаракатлари, икки халқ учун энг муҳим  сиёсий, экологик ва иқтисодий мавзулардан ҳисобланади. Айни пайтда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида алоқалар ва ҳамкорликлар ижобий томонга ўзгармоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорлик изчил ривожланмоқда, барча даражада, жумладан, чегараолди ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотлар фаоллашган. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ўсди.

    Қўшма савдо уйлари ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда. Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. Икки юртни яқинлаштириш ва кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишлар Ўзбекистон ва Тожикистоннинг кўп миллатли халқлари манфаатига хизмат қилмоқда, бундай ҳамкорликлар икки халқ томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Экспертларга кўра, собиқ иттифоқ парчаланишидан кейин икки мамлакат ўртасидаги алоқалар шу даражада яхшилангани йўқ эди. Ўзбекистон президенти ҳар икки мамлакат ўртасидаги алоқалар, тегишли муаммоларга эътибор бериб, Душанбе давлати билан алоқаларни яхшилашга ва ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш ҳаракат қилияпти. Ўзбекистон давлати масъулларини Тожикистонга қилган сафарлари ҳам  икки мамлакат ўртасидаги кескинликларни камайтириш ва яхши қўшничилик алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилганлигига шоҳид бўлиш мумкин. Ўзбекистон давлат масъуллари  минтақавий бирлик ва яхши қўшничилик ҳамда  минтақа мамлакатлари билан сиёсий алоқаларни яхшилаш нафақат тинчлик ва хавфсизликнинг кафилидир, балки  ташқи ва ички экстремистик гуруҳларга қарши кураш учун жуда муҳим эканлиги шунингдек, Марказий Осиёга қарши халқаро терроризм таҳдидлари ва  ҳужумларини олдини олишга ҳам катта хизмат килишини яхши билади.

     Томонлар яқин вақтлар ичида йўловчи поездлар ва автобуслар қатновини йўлга қўйишни, шунингдек, ўзаро чегара ҳудудида янги назорат-ўтказув пунктлари очишни режалаштирган. Барча келишувлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йилнинг март ойида Душанбега қиладиган давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси президентининг март ойининг дастлабки ўн кунлигидаги Тожикистонга биринчи давлат ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ янги давлатлараро ва ҳукуматлараро битимларни имзолаш режалаштирилган. Улардан энг муҳими - икки давлат фуқароларининг бир ой муддатга қадар Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида визасиз қолиши бўйича битимдир. Шунингдек, томонлар икки мамлакат давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилиш бўйича битимни имзолайди ҳамда шу тариқа баҳсли чегара ҳудудлари бўйича масалага чек қўйилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан Тожикистонга 100 миллион долларлик имтиёзли кредитни тақдим этиш тўғрисидаги ҳужжатнинг имзоланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маблағ икки давлат бизнес тузилмалари муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилади. Шунингдек, Тожикистон ҳудудларида битта мактаб ва шифохона қурилишининг Ўзбекистон томонидан молиялаштирилиши, транспорт, коммуникациялар соҳасида битимлар имзоланиши кутилмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи доирасида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилади. Унда тожик ва ўзбек бизнесининг етакчи вакиллари қатнашади, тадбир давомида йирик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ