Туркманистон президентининг ўғли мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
(last modified Sat, 31 Mar 2018 12:25:43 GMT )
март 31, 2018 17:25 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президентининг ўғли мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
    Туркманистон президентининг ўғли мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлини янги лавозимга тайинлади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тегишли қарорни имзолаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор Бердимуҳамедов мамлакат парламенти депутати этиб сайланган эди.

Овоз бериш 25 март, якшанба куни бўлиб ўтди. Сардор Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 91,42 фоиз овозини олди. 

Сардор Бердимуҳамедов 1981 йилда туғилган. С.А.Ниёзов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалик университетини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2011 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академиясида таҳсил олган ва халқаро муносабатлар бўйича мутахассислик олган. 2011-2013 йилларда Женевадаги Хавфсизлик сиёсати марказида ўқиган ва Европа ҳамда халқаро хавфсизлик бўйича мутахассисликка эга бўлган.

Ҳозирда у қонунчилик ва унинг нормалари бўйича парламент қўмитаси раиси лавозимини эгаллайди, майор ҳарбий унвонига эга.