Тожикистонлик олимлар Роғун тўғонининг хавфсизлигини муҳокама қилишмоқчи
(last modified Thu, 25 Aug 2016 07:31:29 GMT )
август 25, 2016 12:31 Asia/Tashkent
  • Тожикистонлик олимлар Роғун тўғонининг хавфсизлигини муҳокама қилишмоқчи

Тожикистонлик олимлар Роғун тўғонининг хавфсизлигини муҳокама қилишмоқчи

Анжуман қатнашчилари Марказий Осиё мамлакатларида сейсмик мониторинг ўтказишади, трансчегаравий зилзилалар хавфини камайтириш борасида тажриба алмашадилар ҳамда Марказий Осиёда сейсмологик кузатувларнинг ягона тизимини яратиш истиқболини муҳокама қиладилар. ТОШКЕНТ, 24 авг —  Sputnik. Душанбеда “Марказий Осиёнинг сейсмик хавфсизлиги” деб номланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади, деб хабар беради Sputnik Тожикистон мамлакат фанлар академияси матбуот хизматига асосланиб. Анжуман 25-27 август кунлари Тожикистон миллий кутубхонасида бўлиб ўтади. Анжуман қатнашчилари Марказий Осиё мамлакатларида сейсмик мониторинг ўтказишади, трансчегаравий зилзилалар хавфини камайтириш борасида тажриба алмашадилар ҳамда Марказий Осиёда сейсмологик кузатувларнинг ягона тизимини яратиш истиқболини муҳокама қиладилар. Бундан ташқари, олимлар йирик шаҳарлар учун сейсмик хавфни камайтириш масаласига эътибор қаратишади. Қатнашчилар асосий диққат-эътиборида тоғли ҳудудларда жойлашган тўғон ва гидроэлектростанциялар хавфсизлиги, хусусан, Роғун ГЭСи бўлади. Роғун ГЭСининг қурилиши бир неча йиллардан буён Ўзбекистон билан келишмовчилик мавзусига айланиб келмоқда. Ўзбекистон зилзила юз бериши оқибатида тўғоннинг бузилиб кетиши мумкинлигини таъкидламоқда. Тожикистон эса Тошкентнинг хавотирини ўринсиз деб атаб, мамлакатдаги худди шундай тўғон орқали ишлаётган бошқа ГЭСларни мисол қилиб келтирмоқда.