Қирғизистонда норозилар Хитой ширкати биносига ўт қўйишди
Қирғизистонлик эътирозчилар Тўғизтўра туманида “Жи Эл Макмал девелопинг" олтин қазиб олиш ширкати томонидан қурилаётган бинога ўт қўйдилар.
Қирғизистооннинг " Тормош" ахборот сайтининг хабарига кўра, кеча бу мамлакатнинг Жалолобод вилоятитнинг юзлаб норозилари бу шаҳарда олтин қазиб олиш ва ишлаб чиқариш билан машғул бўлган Хитойнинг “Жи Эл Макмал девелопинг" компанияси фаолиятини халқ соғлиқи ва экологияга салбий таъсир ўтказаётганини эълон қилиб, бу ширкат биносига ўт қўйишди.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг 465 километрлигида жойлашгган Жалолобод минтақаси яшовчиларининг эътирозлари тўқнашувга айланди. Эътирозчилар ушбу компания фаолиятини зудлик билан тўхтатилишини талаб этдилар.