Ўзбекистонлик ва покистонлик жангарилар Афғонистоннинг Сарпул вилоятидаги урушга етакчилик қилишияпти
Афғонистон шимолидаги Сарпул вилоят ҳокимлиги матбуот котибининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ва покистонлик жангарилар ушбу вилоятдаги урушга етакчилик қилишади
Афғонистон шимолидаги Сарпул вилоят ҳокимлиги матбуот котибининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ва покистонлик жангарилар ушбу вилоятдаги урушга етакчилик қилишади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Забиҳуллоҳ Имоний Оммавий ахборот воситаларига берган интерьвюсида шундай айтдики, ўтган ҳафтада Санги Чорак туманида бошланган жанг ҳанузгача давом этмоқда ва ушбу уруш олти нафар ўзбекистонлик ва саккиз нафар покистонлик томонидан бошқарилмоқда. Ўзбекистон исломий ҳаракати деб аталаётган гуруҳ аъзолари асли келиб чиқиши ўзбек миллатига мансуб бўлган террорчиларидан ташкил топган бўлиб, ушбу гуруҳ 1997 йилда Афғонистонда Толибон гуруҳи ҳокимият тепасига келган пайтдан буён Афғонистоннинг айрим минтақаларида ўрнашиб олган ва айни патда Афғонистон давлатига қарши жанг қилияпти. Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик гуруҳи ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишини ҳам эълон қилган. Матбуот котибига кўра, ўтган ҳафтада ушбу туманда бошланган жангларда ҳозирга қадар Толибон гуруҳидан 10 нафари ҳалок бўлган ва Афғонистонинг 10 нафар ҳарбийлари ҳам оғир тан жароҳати олган.