Остона музокарларига кафолат берувчи мамлакатлар намояндаларининг иккинчи йиғилиши ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i33632
Қозоғистогн пойтахтида Сурия тинчлиги бўйича Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия намояндалари иштирокида Остона музокаралари жараёнига кафолат берувчи мамлакатларининг учтомонлама учрашуви бўлиб ўтди.
(last modified 2018-08-22T17:55:09+00:00 )
май 15, 2018 19:20 Asia/Tashkent
  • Остона музокарлари
    Остона музокарлари

Қозоғистогн пойтахтида Сурия тинчлиги бўйича Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия намояндалари иштирокида Остона музокаралари жараёнига кафолат берувчи мамлакатларининг учтомонлама учрашуви бўлиб ўтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Эрондан Ҳусейн Жобирий Ансорий, Россия вакили Александр Лаврентьев ва Туркия намояндаси  Сидот Ўнол учтомомнлама  учрашувида  Сурия урушида асир бўлган ва бедарак юқолган шахсларнинг алмашуви бўйича махсус гуруҳининг уччинчи йиғилишини ўтказиш вақти ва жойини аниқлашди.

Мазкур музокараларда  шунингдек  Сурия тинчлигига оид 9 чи халқаро конференциясининг сўнгги баёноти лойиҳаси тайёрланиб Остона музокараларининг келаси йиғилиши юзасидан фикр алмашилди.

Айтиш керакки кеча  Суриядаги оташкесимга кафолат берувчи мамлакталар яъни Эрон, Россия ва Туркия  давлалатлари делегациялари шунингдек Дамашқ давлатининг мухолифати, БМТ ва Халқаро қизил Хоч  намояндалари иштирокида  Сурия тинчлиги бўйича иккикунлик Халқарро йиғилиш иш бошлаганди.

Кеча шунингдек Эрон, Россия ва Туркия делегациялари Суриянинг сўнги  ўзгаришлари масаласини муҳокама қилишганди.