Тожикистон Ғазо сектори бўйича баёнот билан чиқди
(last modified Wed, 16 May 2018 06:48:52 GMT )
май 16, 2018 11:48 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги
    Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги

Тожикистон Республикаси Ғазо секторида тинч тарзда норозилик билдирган ўнлаб фаластинликларнинг ҳалок бўлиши билан якунланган қонли тўқнашувларни кескин қоралайди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Кун.уз сайтига кўра, Тожикистон Республикаси, БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳаммага маълум резолюциялари асосида низони ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, барча томонларни минтақада тинчлик ва барқарорлик асосларини заифлаштирувчи ҳаракатлардан воз кечишга чақиради, дейилади баёнотда.

15 май куни фаластинликлар Исроил давлатининг 1948 йил 14 майда ташкил этилгани, арабларнинг Исроил ҳудудидан оммавий чиқариб юборилгани муносабати билан Накба куни ёки «Фалокат куни»ни нишонлайди. 

Аввалроқ, 10 мингга яқин фаластинлик Исроил билан Ғазо секторининг маъмурий чегараси ҳудудида тўплангани хабар қилинганди. Айрим намойишчилар чегара тўсиғидан ўтишга уриндилар.