Тожикистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари учрашдилар
(last modified Wed, 25 Jul 2018 07:15:44 GMT )
июл 25, 2018 12:15 Asia/Tashkent

Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё республикалари ТИВ раҳбарлари йиғиилиши доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.

23 июль душанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мўҳриддин ва Қирғизистон ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида  бўлиб ўтган учрашувида  иккитомонлама алоқалар ва сиёсий ҳамкорликлар ҳамда минтақавий -халқаро миқёсидаги муносабатларини янада ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари  бу учрашувда  ҳар икки давлат чегараларини белгиллаш-демаракаци ва делимитация қилиш ва бу масала атрофидаги муаммоларга ечим топш юзасидан фикр алмашдилар.

Бу масала шу жиҳатдан аҳамиятлидирки,   икки мамлакат чегараларида айрим ҳодисалар -отишмлар тез- тез юз бериб туради, айни шу муаммолар икки давлат масъулларининг хавотирланишига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг июнь ойида тожик- қирғиз  чегараларида юз берган навбатдаги ҳодисада қирғизистонлик чегарачилар  Тожикистоннинг 3 нафар ҳарбийларини асирликка олишганди.

Бунга ўхшаган яна бир ҳодисада  Қирғизистон фуқароларидан бири  чегаранинг баҳсли ҳудудида жойлашган ўз ҳовлиси ҳудудида девор қуришга уринди. Бу масала бориб келиш жараёнига халақит етказди ва натижада тожиклар ва қирғизлар  ўртасида низо ва тўқнашувлар содир бўлиб бир нечта шахслар жароҳат олишди.

Марказий Осиёдаги чегара мушкилотлари ўта эски ва шўролар ититофиқидан меросга қолган муаммодир.

 Минтақа мамлакатлари айни шу муаммоларга ечим топиш учун кўп саъй ҳаракталар қилишмоқда ва аммо етарли ва лозим натижага эришганлари йўқ.

Зеро мамлакатлар чегараларида, тез-тез тўқнашувалар содир бўлади ва сиёсатчилар ва масъуллар ушбу масалалларни бутунлай ҳал қила олишмаган.

Бундан олдин  Жеймстон муассасаси тадқиқотчиси Паул Гобле ўз таҳилилда қуйидагича ёзганди:  Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ихтилофлари  минтақада кўп нотинчликларга сабаб бўлишини эҳтимоли ҳам бор.

Марказий Осиёдаги қолган энг жиддий ихтилофлардан бири Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара муаммоларидир.

Айни шу ихтилофлар 2014 чи йилда икки мамлакат чегарасидаги қуроллии тўқнашвларни келтириб чиқарганди.

Кўп даражада икки мамлакат ўртасидаги чегараларини белгиллашни янада мураккаблаштирадиган масала  икки мамлакат ўртасида қавм- элатларни жуда зич жойлашгани ва тарқатилганлигидадир.

Бу минтақаларда ҳар икик мамлакат аҳолиси жуда яқин оралиғида яшайдилар ва ушбу масала  чегараларни белгиллаш ва бошқа томондан  қавм -элатлар ўртасидаги ихтилофларини ҳал қилишига халақит етказади.

Шу сабабдан айтиш керакки  Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги бўҳрон этник бир масаладир.

Мазкур экспертга кўра,  икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувлар жуда аста -секинлик билан ижро этилмоқда. Ушбу келишувларнинг аксарияти  аҳоли яшамайдиган минтақаларга тегишлидир.

Икки мамлакат аҳолиси кўп ва зич яшайдиган минтақалардаги ихтилофларни ҳал қилиш жуда қийн бўлиб қолган.

Чунки  чегара линиялари асосан аҳолии экинзорлари ва ҳовлиларидан ўтган ва бу масала аҳолининг норозиликига сабаб бўлмоқда.

Шундай бир шароитда  икки мамлакат сиёсатчилари учун энг муҳим ва манитқий ҳатти- ҳаракатлари  чегарадаги аҳолини тинчлаштириш ва ҳар иккик халққа бир бири ёнида яшашни тарғиб этишга юз келтиришларидир.

 

Ёрлиқ