Афғонистон давлати Толибон гуруҳининг Москвадаги тинчлик музокараларида қатнашишини танқид қилди
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Толибон гуруҳининг Москвадаги тинчлик музокараларида қатнашишини зарурий эмас, деб атади.
Тасним ахборот агентлигига кӯра Толибон гуруҳи Москвада бӯлиб ӯтадиган Афғонистон тинчлигига бағишланган музокараларда қатнашиш учун розилик бергач, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги махсус изҳорот тарқатиб, бу гуруҳнинг мазкур музокараларда қатнашиши зарур эмаслигини иддао қилди.
Баёнотда келтирилишича, минтақа мамлакатлари Толибон билан музокара ӯтказиш ӯрнига бу гуруҳни Афғонистон давлати билан музокара қилишга ундашлари лозим.
Афғонистон давлати ӯтган куни Москва музокараларида қатнашмаслигини расман эълон қилди.
Эслатиб ӯтиш жоизким, Афғонистон бӯйича аксари сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича Америка бу мамлакатда тинчлик ӯрнатишни истамайди. Аксинча, у ИШИД террорчи гуруҳини қӯллаб-қувватлаш йӯли билан Афғон урушини яна узоқ йилларга чӯзиш ва бу мамлакатда қолишини далиллаш тарафдоридир.