Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувлар ўтказди
2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастурига биноан 2018 йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида консуллик масалалари бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Кун.уз сайтига кўра, учрашувда томонларнинг Минск конвенцияси қоидаларини ижроси борасидаги ўзаро ҳамкорлигига ижобий баҳо берилди. Шу билан бирга, таъкидланганидек, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида иқтисодий ва миграция жараёнларини кенгайиши икки давлат тегишли органлари ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан ваколатли органларнинг сўровларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва бажариш, биринчи давлат ҳудудидаги иккинчи давлат фуқароларига боғлиқ тегишли хабарномаларни белгиланган муддатларда юбориш масалаларини фаоллаштиришни талаб қилади.
Тадбир якунида Баённома имзоланди.